Қайднома

Қидирув

«Ювентус» Иско учун курашга қўшилди

«Ювентус» Иско учун курашга қўшилди

  29.10.2020 20:15
  0
  188
«Ювентус» Иско учун курашга қўшилди

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Иско «Ювентус» қизиқишлари доирасига тушди, дея хабар берди Goal.

Футболчи Зайниддин Зиданнинг ишончига сазовор бўлолмаяпти, бундан эса туринликлар унумли фойдаланиб қолмоқчилар. «Бьянконерлар» Искони январда ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.

Умуман, бу ярим ҳимоячига энг асосий номзод сифатида «Манчестер Сити» кўрсатилмоқда. Бундан ташқари, 28 ёшли хавбекка «Эвертон» ва «Севилья»нинг қизиқиш билдираётганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.

Жорий мавсум Иско Ла Лига доирасидаги 4 та ўйинда қатнашиб, бирорта ҳам самарали ҳаракатни амалга оширмади. Унинг «Қироллик клуби» билан тузган шартномаси 2022 йил июнигача мўлжалланган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz