Қайднома

Қидирув

«ПСЖ» январда «Милан» вице-сардорини сотиб олмоқчи

«ПСЖ» январда «Милан» вице-сардорини сотиб олмоқчи

  29.10.2020 21:33
  0
  171
«ПСЖ» январда «Милан» вице-сардорини сотиб олмоқчи

«Милан» дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма «ПСЖ» қизиқишлари доирасига кирди, дея хабар бермоқда Corriere della Serra.

Нашрнинг маълум қилишича, 21 ёшли италиялик киперни парижликлар спорт директори Леонардо Франция пойтахтида кўриш истагини билдирган. Унинг ташаббуси билан «ПСЖ» январда «россонерлар» билан музокара ўтказишни режалаштирмоқда.

Доннарумманинг «Милан» билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача мўлжалланган. Томонлар келишувни узайтириш борасида музокара ўтказишмоқда, аммо ҳамон бир тўхтамга келолмаяптилар. Агар йил охиригача «россонерлар» ушбу дарвозабон билан шартномани узайтиришмаса, январда у бошқа клублар билан тўғридан-тўғри музокара ўтказиш имкониятига эга бўлади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz