Қайднома

Қидирув

«Барселона» ва «Ювентус» ижтимоий тармоқларда бир-бирларига пичинг отишди

«Барселона» ва «Ювентус» ижтимоий тармоқларда бир-бирларига пичинг отишди

  29.10.2020 23:34
  0
  225
«Барселона» ва «Ювентус» ижтимоий тармоқларда бир-бирларига пичинг отишди

28 октябрь куни Чемпионлар Лигаси 2-тури доирасида «Ювентус» ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилди (0:2). Ўйиндан сўнг Каталония клубининг «Твиттер»даги расмий саҳифасида хабар пайдо бўлди: «Буюк футболчини майдонингизда кўрганингиздан хурсандмиз». Бу ёзув «Ювентус»га аталганди.

Туринликлар ҳам жавоб қайтаришни пайсалга солишмади. «Афтидан, фикрингиз бошқа ерда бўлган. Ҳали энг буюк футболчини биз «Камп Ноу»га олиб борамиз», - дея жавоб беришди «бьянконерлар» «кўк-анорранглилар»га.

«Барселона» ва «Ювентус» ўртасида Каталонияда ўтадиган баҳс 8 декабрга белгиланган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz