Қайднома

Қидирув

Жамшид Саидов: “Ҳимоямиз бугун жуда ҳам расво ўйин кўрсатди”

Жамшид Саидов: “Ҳимоямиз бугун жуда ҳам расво ўйин кўрсатди”

  29.10.2020 23:59
  0
  144
Жамшид Саидов: “Ҳимоямиз бугун жуда ҳам расво ўйин кўрсатди”

Ўзбекистон Суперлигаси 21-турдан ўрин олган "Бухоро" - "Суғдиёна"(2:5) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Нима дейишни ҳам билмай қолдим. Кўп гол ўтказиб юбордик. Ҳимоямиз бугун жуда ҳам расво ўйин кўрсатди. Жуда ҳам ёмон. Хали бу ўйинни қайта кўриб, таҳлил қилиб чиқамиз. Қаерда хато қилдик, нималар содир бўлди ва шунга қараб хатолар устида ишлаймиз. 

Азиз Ибрагимов ва Максимилян Фоминда жароҳат бор. Шу сабабли улар биз билан бирга эмас. Умид қиламанки кейинги турга қадар сафимизга қайтишади.

Одатда ҳимояга эътибор бериб қарши ҳужумда ўйнаётгандик. Бугун эса очиқ футбол кўрдик”, - дейди Жамшид Саидов.


Манба: PFC_BUKHORO


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz