Қайднома

Қидирув

Лео ва Криш пойгаси: Гол ортидан гол

Лео ва Криш пойгаси: Гол ортидан гол

  30.10.2020 07:27
  0
  181
Лео ва Криш пойгаси: Гол ортидан гол

Криштиану Роналду хотиржам: у ЧЛ тарихидаги тўпурарлар рўйхатида мутлақ пешқадам. Ҳар ҳолда, португалиялик юлдузнинг асосий таъқибчиси ва рақиби Лионель Месси анча орқада. Тўғри, «Барселона» етакчиси ўртадаги фарқни бир мавсумда йўққа чиқариши ҳеч гап эмас, лекин «Ювентус» ҳужумчиси ҳам жим турмайди-да, барибир. Мана, ЧЛнинг янги мавсуми 1-турида Месси турнирдаги 116-голини нишонлади, Роналду эса коронавирус изоляцияси туфайли дам олди. Ҳозирги ҳолатда у Леони 14та голга ортда қолдирмоқда. Муҳими, ЧЛда икки буюк голеадор ўртасидаги пойга ва рақобат йилдан-йилга ривожланмоқда. Дейлик, мавсум-2014|2015 якунида ҳар икки футболчида ЧЛ тамғаси туширилган 77тадан гол бор эди. Шундан кейин Роналду тезликни кескин ошириб, Мессидан сезиларли даражада ўзиб кетди. Ҳозирда ЧЛда голлар нисбати 130:116, бутун еврокубоклардагиси 133:119 - ҳа, Криш бироз тин олишга ҳам ҳақли. UEFA.com сайти янги мавсум стартида пойга моҳиятини теранроқ англатиш мақсадида Месси ва Роналдунинг ЧЛдаги барча голларини келтириш баробарида бир қатор ажойиб статистик кўрсаткичларни ҳам эсга солди.

***Криштиану Роналду 2018 йилнинг 14 февраль куни «Реал» сафида «ПСЖ» дарвозасини нишонга олиб, ЧЛ тарихида 1та жамоа учун 100та гол урган биринчи футболчига айланди. Лионель Месси бу натижани роппа-роса 1 ойдан сўнг «Челси»га қарши ўйинда такрорлади.

***Лионель Месси ЧЛда гол урган ўйинларда «Барселона» атиги 3 марта мағлубиятга учраган.

***Криштиану Роналду ЧЛнинг қаторасига 7та мавсумида 10тадан кўп гол урган.

***Лионель Месси ЧЛнинг жами 16та мавсумида гол урди. Жорий мавсумга қадар бу борадаги рекорд кўрсаткич «МЮ»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Райан Гиггзга тегишли эди.

***Криштиану Роналду ЧЛнинг жами 35та ўйинида камида 2та гол урган.

***Криштиану Роналду ҳам, Лионель Месси ҳам турнирда 8 марта «хет-трик»|«покер»|«флэш»га эришган.

***Криштиану Роналду турнирдаги голлари ҳисобини 30-ўйинида очганди.

***Криштиану Роналду - «плей-офф» босқичларида 50та гол маррасига етган биринчи футболчи.

***Криштиану Роналду - ЧЛнинг 3та финалида гол урган ягона футболчи.

***Криштиану Роналду - ЧЛда қаторасига 11та ўйинда гол қувончини туйган ягона футболчи.

***Криштиану Роналду турнирда ҳаммадан кўп айнан ҳозирги клуби - «Ювентус»ни жазолаган - 10та гол. Лионель Месси эса еврокубокларда ҳар бир рақиб жамоа дарвозасини нишонга олгани билан мақтанишга ҳақли.

***Гуруҳ раундидаги голлар сони бўйича Лионель Месси олдинда (69та). Криштиану Роналду эса бу босқичда жами 63та гол урган.

***Криштиану Роналду 100та гол маррасига 144-ўйинида етган бўлса, Лионель Мессига бунинг учун 123та учрашув кифоя қилган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz