Қайднома

Қидирув

Халқ банки – «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» ғолиби

Халқ банки – «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» ғолиби

  01.11.2020 09:55
  0
  331
Халқ банки – «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» ғолиби

Мамлакатимиз бош аренаси – «Миллий» стадионда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда йирик корхона ва ташкилотлар ходимлари ўртасида ўтган футбол бўйича «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» мусобақаси ниҳоясига етди. 
53та жамоа стартга чиққан турнирнинг ҳал қилувчи финал босқичига «Халқ банки» ҳамда бу каби мусобақаларда илк маротаба қатнашган Агросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК жамоаси етиб келди.   1 (3).jpg   photo_2020-10-30_20-03-35.jpg   photo_2020-10-30_20-03-38.jpg
Раҳим Қодиров бошчилигидаги профессионал ҳакамлар бошқарган ўйин ростдан ҳам томошабоп ўтди. Бир қарашда майдондаги қора кийимлилар - Агросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК жамоаси устунроқдек кўринди бошида – асосан дриблинг усталари йиғилгандек тасаввур қолдираётганди.    Бироқ жамоавий ўйинга асосланган ҳаракатларни амалга оширган банкчилар рақибларини йирик ҳисобда мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди. Халқ банкининг ҳаваскор футболчилари Агросаноат вакилларини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.   photo_2020-10-30_20-03-42.jpg   photo_2020-10-30_20-03-44.jpg   photo_2020-10-30_20-03-51.jpg

Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ҳам тантанали равишда ташкил этилди. Мусобақада фахрли учинчи ўринни эгаллаган Давлат божхона қўмитаси футболчиларига учинчи даражали диплом, бронза медаллари, эсдалик совғалари, иккинчи ўрин эгаси Агросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК жамоасига иккинчи даражали диплом, кумуш медаллари, эсдалик совғалари, мусобақа ғолиби Халқ банки жамоасига эса биринчи даражали диплом, олтин медаллар, эсдалик совғалари ҳамда турнир бош соврини – Кубок топширилди.    Шунингдек, мусобақа ташкилотчилари томонидан учинчи ўрин эгаларининг ҳар бирига чангюткич, иккинчи ўрин вакилларига иситиш печи ҳамда ғолиб жамоа аъзоларининг ҳар бирига телевизор тақдим этилди.

Шунингдек, турли номинациялар эгалари ҳам тақдирланди:

Ажойиб ташкилотчилик учун «Миллий» стадион маъмурияти ҳамда Ўзбекконцерт бирлашмасига ташаккурнома топширилди.

Номинациялар ғолиблари:

Энг яхши волонтер – Юлдуз Носирова

Энг яхши дарвозабон – Баҳодир Мансуров

Энг яхши ҳимоячи – Маъмур Султонов

Тўпурар – Суннатилло Тошпўлатов (14та тўп)

Энг яхши иштирокчи – Нажмиддин Ҳикматуллаев.


Ғолиб ва совриндорларга мукофотларни Республика Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов топширди.


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz