Қайднома

Қидирув

"Андижон": Бахтиёр Ҳамидуллаев ҳам истеъфога чиқарилди

"Андижон": Бахтиёр Ҳамидуллаев ҳам истеъфога чиқарилди

  01.11.2020 22:00
  0
  238

«Андижон» клуби бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Суперлиганинг 22-турида «Сурхон»га учралган мағлубиятдан кейин клуб раҳбарияти Ҳамидуллаевни истеъфога чиқаришга қарор қилган.

«Андижон» Бахтиёр Ҳамидуллаев бошчилигида 9та учрашув ўтказиб, улардан тўрттасида дуранг, тўрттасида мағлубият ва битта баҳсда ғалаба қозонди. 

Маълумот учун, «Андижон» 13 очко билан турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда «Андижон» клуби Андрей Хомяков, Жамшид Саидов, Диёр Мирзабоев, Виктор Кумиков ва Бахтиёр Ҳамидуллаев қўл остида тўп суришга улгурди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz