Қайднома

Қидирув

Пеле кўрсаткичи янгиланди

Пеле кўрсаткичи янгиланди

  02.11.2020 10:00
  0
  203
Пеле кўрсаткичи янгиланди

 

Бразилиянинг «Сантос» клубида 15 ёшли ҳужумчи Анжело Габриэль дебют қилди. Бразилия чемпионатидан ўрин олган «Флуминенсе»га қарши баҳс (1:3)да қатнашган ўсмир Пеленинг тарихий натижасини янгилади. Футбол қироли жамоа сафида илк бор 15 ёш 10 ой 15 кунлигида майдонга тушганди. Габриэль эса дебютини 15 ёш 10 ой 4 кунлигида нишонлади. Умуман, Анжело ҳам, Пеле ҳам бу борада «Сантос» рекордчиси Коутиньодан ортда қолишмоқда. Ўтган асрнинг 50—йилларида ўйнаган ушбу ҳужумчи «Сантос»да илк профессионал ўйинини 14 ёшида ўтказган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz