Қайднома

Қидирув

Испания Примероси 8-тур. «Барселона» ва Лео учун «қора чизиқ», «Реал» эса …

Испания Примероси 8-тур. «Барселона» ва Лео учун «қора чизиқ», «Реал» эса …

  02.11.2020 10:22
  0
  223
Испания Примероси 8-тур. «Барселона» ва Лео учун «қора чизиқ», «Реал» эса …


«Барселона» президенти Хосеп Бартомеу истеъфога чиққанига қарамай, клуб Ла Лигада қаторасига 4-ўйинда ғалаба қозониш йўлини тополмади. Рональд Куман жамоаси бу сафар «Алавес»ни енголмади, ваҳоланки, рақиб иккинчи бўлимнинг катта қисмида озчилик бўлиб ҳаракатланди. Айниқса, «Барселона» етакчиси Лионель Мессининг ишлари сира қовушмаяпти - у учрашув давомида бир неча жарима зарбасини кўкка совурди. Opta Sports маълумотига қараганда, аргентиналик юлдуз «кўк-анорранглилар» сафида охирги 41та ўйинда жами 45 марта жарима зарбаси тепиб, атиги 1та гол урди. У июль ойида «Осасуна» дарвозасини ишғол қилгани бўйича жарима зарбасидан фойдаланолмаяпти. Ваҳоланки, Лео ушбу омадсиз даврдан олдин 12та жарима зарбасидан 4та гол урганди.

 «Алавес» дарвозабони Фернандо Пачеко «Барселона» билан ўйинда нақ 8та «сэйв» қайд этди.

 «Атлетико» Ла Лигада 22та ўйиндан буён ютқазмаяпти (13та ғалаба ва 9та дуранг). Бу серия «матрасчилар» учун рекорд кўрсаткичдир. Примеро тарихида атиги 3та клуб бундан узунроқ серияга эга: «Барселона» (2017-2018 йиллар) - 43та мағлубиятсиз ўйин, «Реал Сосьедад» (1979-1980 йиллар) - 38та мағлубиятсиз ўйин, «Реал» (1988-1989 йиллар) - 31та мағлубиятсиз ўйин. «Атлетико» Испания чемпионатида охирги марта 2020 йилнинг 1 февралида «Реал»га ютқазганди - 0:1.

 «Реал» ярим ҳимоячиси Эден Азар 392 кунга чўзилган танаффусдан кейин мадридликлар учун яна гол урди. Бельгиялик футболчи «қироллик клуби» сафида охирги марта 2019 йилнинг 5 октябрь куни «Гранада» дарвозасини нишонга олганди. Умуман, Азар 2020 йил ҳисобидан илк голини расмийлаштирди. Яъни у жорий йил бунга қадар терма жамоасида ҳам гол уролмаётганди.

 34 ёшли Серхио Рамос Ла Лигада юбилей 500-учрашувини ўтказди. «Реал» сардори Испания чемпионатида бу маррага етган 10-футболчидир. «Реал»нинг ўзида эса атиги икки нафар ҳимоячи (Маноло Санчис - 523та ва Микель Солер - 504та) 500тадан ортиқ ўйинда майдонга тушган. Ўйинлар сони бўйича Ла Лига рекорди собиқ дарвозабон Андони Субисарретега тегишли (622та).

 «Барселона»нинг Ла Лигада дастлабки 6та турда 8 очко билан чекланиши охирги 18 йил бадалига биринчи марта кузатилди. Ўшанда жамоани Рональд Куманнинг ватандоши Луи ван Гал бошқарганди. Якунда каталонияликлар 6-ўринни эгаллашган.

 Антуан Гризманн («Барселона») Рональд Куман бошқарувида биринчи голини урди. Франциялик ҳужумчи бунга қадар 6та ўйинда бирор самарали ҳаракатни амалга оширмаганди. Ваҳоланки, Антуан Франция термасининг охирги 4та ўйинида 3та гол ва 1та самарали узатма муаллифига айланди.

 Лионель Месси охирги 3та ўйинда 2та сариқ карточка олди. Аргентиналик футболчи бу сафар рефери Алехандро Эрнандес билан баҳслашгани ва тўпни у томон тепгани учун огоҳлантирилди.

30 октябрь

ЭЙБАР - КАДИС - 0:2 (0:2)

Голлар: Негредо (36), Сальви (39).

31 октябрь

РЕАЛ - УЭСКА - 4:1 (2:0)

Голлар: Азар (40), Бензема (45, 90), Вальверде (54) - Феррейро (75).

Реал: Куртуа, Марсело, Рамос, Милитао, Васкес (Менди, 52), Каземиро (Кроос, 69), Модрич, Азар (Винисиус Жуниор, 60), Вальверде (Иско, 60), Асенсио (Родриго, 60), Бензема.

АТЛЕТИК - СЕВИЛЬЯ - 2:1 (0:1)

Голлар: Муниаин (76), Сансет (86) - ал Носири (9).

Атлетик: Унаи Симон, Капа, Мартинес, Йерай Альварес, Берчиче, Саррага (Унаи Лопес, 54), Рауль Гарсия (Вильялибре, 54), Морсильо (Сансет, 85), Дани Гарсия (Весга, 67), Беренгер (Муниаин, 67), Уильямс.

Севилья: Буну, Диего Карлос, Кунде, Навас, Акунья, Жордан (Оливер Торрес, 68), Ракитич (Гудель, 68), Фернандо (Мунир, 87), Окампос, де Йонг (Фернандес, 88), ал Носири (Васкес, 63).

ОСАСУНА - АТЛЕТИКО - 1:3 (0:1)

Голлар: Будимир (80) - Жоау

Фелиш (43-пен., 69), Торрейра (88).

Фойдаланилмаган пенальти:

Жоау Фелиш (48, А.).

Атлетико: Облак, Эрмосо, Триппьер, Савич, Хименес, Льоренте, Эррера, Корреа (Лемар, 86), Витоло

(Фелипе, 90), Жоау Фелиш

(Торрейра, 85), Коке.

АЛАВЕС - БАРСЕЛОНА - 1:1 (1:0)

Голлар: Риоха (31) - Гризманн (63).

Барселона: Нето, Лангле (Педри, 46), Пике, Альба (Дест, 69), Сержи Роберто, Бускетс (Пьянич, 46), де Йонг, Дембеле (Тринкау, 46), Фати (Брэйтуэйт, 78), Гризманн, Месси.

Четлатиш: Хота (62, А.).

1 ноябрь

БЕТИС - ЭЛЬЧЕ - 3:1 (2:0)

Голлар: Санабрия (7), Тельо (29, 56) - Хосан (60).

Фойдаланилмаган пенальти:

Фақир (45}1, Б.).

СЕЛЬТА -

РЕАЛ СОСЬЕДАД - 1:4 (0:2)

Голлар: Яго Аспас (77-пен.) -

Сильва (24), Ойарсабаль (34),

Виллиан Жозе (54, 81).

Реал Сосьедад: Ремиро, Ле Норман, Муньос, Горосабель (Арамбарри, 65), Саньян, Сильва (Лопес, 79), Гуриди (Гевара, 65), Ойарсабаль (Порту, 46), Субименди, Барренечеа

(Меркеланс, 71), Виллиан Жозе.

Четлатиш: Фонтан (90}3, С.).

Гранада - Леванте - 1:1 (1:1)

Голлар: Мачис (8) - Везу (34).

Четлатиш: Гоналон (16, Г.).

Валенсия - Хетафе - 2:2 (1:0)

Голлар: Муса (22), Солер (90}6-пен.) - Эрнандес (87), Анхель (90}5).

Четлатишлар: Коррейя (56) -

Суарес (90}8).

----------------------------—————————————————

2 ноябрь (душанба)

01:00           Вильярреал – Вальядолид


Ўйиндан кейинги фикрлар


Зайниддин Зидан («Реал» бош мураббийи):
- «Интер» билан ўйин борлигини ҳисобга олиб, таркибни айтарли ўзгартирмадим. Кўрамиз, кейинги учрашувда кимлар ўйнай олади? Ҳозирча ғалабадан завқланишимиз керак. Вальверденинг ўйини? Унинг ҳаракатидан асло ҳайратланганим йўқ. Фақат яна гол урганидан ғоят хурсандман, чунки бу аввало, ўзи учун муҳим. Эден Азар ҳам чакки эмас. Унинг нималарга қодирлигини яхши биламиз. Умидворманки, сизлар ҳали Азар ижросида кўплар яхши голлар ва ўйинларни кўрасизлар.

Рональд Куман («Барселона» бош мураббийи): - Биринчи бўлимни суст ўтказганимизга қарамай, 3-4та яққол вазият яратдик. Дарвоза олдида эффектлироқ ҳаракатланишимиз шарт. Боз устига, «Алавес»га гол сов­ға қилдик, ҳисоб. Бу жуда кўнгилсиз ҳолат ва ҳазм қилиш қийин. Албатта, охирги 4та ўйинда 12та имкониятдан атиги 2 очко олганимиз мени қаттиқ ташвишга солмоқда. Лекин ўйин сифати қониқарли. Агар вазиятлар яратолмаганимизда, кўпроқ хавотирга тушардим. Муаммо - вазиятлардан самара чиқаролмаслик.

Турнир жадвали.

 

Ўрин

Клублар

Ўйин

Ғалаба

Дурранг

Мағлубият

Т/н

Очколар

1

 Реал Сосьедад

8

5

2

1

18-4

17

2

 Реал Мадрид

7

5

1

1

13-5

16

3

 Атлетико

6

4

2

0

13-2

14

4

 Кадис

8

4

2

2

8-6

14

5

 Гранада

7

4

2

1

9-9

14

6

 Вильярреал

7

3

3

1

8-8

12

7

 Бетис

8

4

0

4

10-12

12

8

 Хетафе

7

3

2

2

7-6

11

9

 Осасуна

7

3

1

3

7-7

10

10

 Эльче

6

3

1

2

6-7

10

11

 Атлетик

7

3

0

4

6-7

9

12

 Барселона

6

2

2

2

10-6

8

13

 Валенсия

8

2

2

4

11-13

8

14

 Алавес

8

2

2

4

6-9

8

15

 Эйбар

8

2

2

4

5-8

8

16

 Севилья

6

2

1

3

6-6

7

17

 Сельта

8

1

3

4

5-14

6

18

 Леванте

7

1

2

4

7-12

5

19

 Уэска

8

0

5

3

6-14

5

20

 Вальядолид

7

0

3

4

5-11

3

 


ТЎПУРАРЛАР:
Ойарсабаль (Реал Сосьедад) - 5та

Суарес (Атлетико) - 4та

Фати (Барселона) - 4та...


6 ноябрь (жума)

01:00   Эльче - Сельта

7 ноябрь (шанба)

18:00   Уэска - Эйбар

20:15   Барселона - Бетис

22:30   Севилья - Осасуна

01:00   Атлетико - Кадис

8 ноябрь (якшанба)

18:00   Хетафе - Вильярреал

20:15   Реал Сосьедад - Гранада

22:30   Вальядолид - Атлетик

22:30   Леванте - Алавес

01:00   Валенсия – Реал

 

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz