Қайднома

Қидирув

"Машъал" ва "Бунёдкор" Элдор Шомуродов трансферидан қанча ишлаб олиши керак?

"Машъал" ва "Бунёдкор" Элдор Шомуродов трансферидан қанча ишлаб олиши керак?

  02.11.2020 12:30
  0
  148

Россия нашрларининг қайд этишича, Элдор Шомуродовнинг трансфери "Женоа" учун 7,5 миллион еврога тушган. Футболчини тарбиялашда иштирок этган клублар бирдамлик механизмига кўра мазкур сумманинг 5 фоизини тегишли тартибда "Женоа"дан олиши лозим. Бунда футболчининг 12 ёшдан 23 ёшгача бўлган даврида шуғулланган клубларига пул тўлаб берилади.

Элдор 2007 йил 12 ёшга қадам қўйган ҳамда 2014 йилга қадар "Машъал" шарафини ҳимоя қилган. Демак, "Машъал" умумий ҳисобда 225 000 еврога эга чиқиши керак.

"Бунёдкор" клуби эса 2015-2017 йиллардаги ҳолати учун "Женоа"дан 112 500 евро пул олишга ҳақли. Бирдамлик механизмидан қоладиган яна 37 500 га "Ростов"нинг ўзи эга чиқади.

Изоҳ: Бунда "Женоа" 7,5 миллион еврони "Ростов"га бирданига ташлаб берадими ёки қисмларга бўлибми, мана шу жиҳатни ҳам инобатга олиш керак. Бунда олинадиган сумма ўзгармайди, фақатгина унинг қай тартибда олиниши белгиланади.


Манба: @diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz