Coca Cola Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” Навоийда “Қизилқум” меҳмони бўлади.
Мазкур жамоаларнинг Суперлига (олий лига)даги ўзаро ўйинлари статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, бу клублар шу кунгача 41 марта ўзаро рўбарў бўлишган. Ушбу баҳсларда “Навбаҳор” 16 марта, “Қизилқум” эса 14 марта ғалаба қозонган, 11та учрашувда эса дуранг қайд этилган.
Тўплар нисбати бўйича устунлик наманганликлар томонида - 53–45.
Ўзаро ўйинларда “лочинлар” 59, “Қизилқум” эса 53 очкони қўлга киритган.
“Навбаҳор”нинг навоийликлар устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 4:0 бўлса, “Қизилқум”нинг бу борадаги натижаси 3:0га тенг.
Ушбу клубларнинг Навоийда бўлиб ўтган 20та учрашувидан 10 тасида мезбонлар зафар қучишган, 5та ўйинда эса дуранг натижа қайд этилган, 5та баҳсда наманганликлар ғалаба қозонишган.
Навоийдаги баҳсларда “Қизилқум” 27 та гол уриб, ўз дарвозасидан 18 та тўп ўтказиб юборган.
Мазкур клубларнинг ўтган мавсумда Навоийда бўлиб ўтган баҳсида “Навбаҳор” 2:1 ҳисобида зафар қучганди.
Биринчи даврада Наманганда ўтказилган учрашувда ҳам “лочинлар” жамоа сардори Азимжон Аҳмедовнинг пенальтидан урган голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20