Қайднома

Қидирув

Про лига. Лигада қолиш учун кураш олиб борувчи жамоаларнинг кейинги тақвими маълум бўлди

Про лига. Лигада қолиш учун кураш олиб борувчи жамоаларнинг кейинги тақвими маълум бўлди

  02.11.2020 13:11
  0
  168
Про лига. Лигада қолиш учун кураш олиб борувчи жамоаларнинг кейинги тақвими маълум бўлди

Про лигада қолиш учун кураш олиб борадиган тўрт клуби номи аниқ бўлди: “Истиқлол”, “Оқ-Тепа”, “Хоразм”, “Зомин”. 

ЎзПФЛ мазкур тўрт клуб вакиллари билан онлайн йиғилиш ўтказди ва тақвим борасида клублар таклифлари билан қизиқди. Эътибор қаратилса, мазкур тўрт клубнинг  бири Фарғонада ва яна бири Урганчда жойлашган. 

Шундан келиб чиқиб, “Хоразм” ва “Истиқлол” жамоалари бир боришда кетма-кет учта сафар ўйинини ўтказиб келиши молиявий томондан енгилроқ вариант деб топилди. Бу нафақат маблағни, балки вақтни ҳам нисбатан иқтисод қилиш имкониятини беради. 

Мазкур таклифдан келиб чиқиб, қуръа ташлаш маросими онлайн тарзда ташкил этилди. Бунда аввалига ушбу икки жамоанинг қайси бири биринчи давра баҳсларини ўз майдонида ўтказишига ойдинлик киритиб олинди.
Унга кўра, “Истиқлол” жамоаси биринчи давра баҳсларини ўз майдонида, “Хоразм” эса сафарда ўтказадиган бўлди. 

15-ТУР
6 ноябрь, жума

ОҚТЕПА — ХОРАЗМ

ИСТИҚЛОЛ — ЗОМИН 

16-ТУР

9 ноябрь, душанба 

ИСТИҚЛОЛ — ХОРАЗМ

ОҚТЕПА — ЗОМИН

17-ТУР

13 ноябрь, жума 

ЗОМИН — ХОРАЗМ

14 ноябрь, шанба 

ИСТИҚЛОЛ — ОҚТЕПА 

18-ТУР

22 ноябрь, якшанба 

ХОРАЗМ — ОҚТЕПА

ЗОМИН — ИСТИҚЛОЛ 

19-ТУР

26 ноябрь, пайшанба

ЗОМИН — ОҚТЕПА

ХОРАЗМ — ИСТИҚЛОЛ

20-ТУР

30 ноябрь, душанба 

ОҚТЕПА — ИСТИҚЛОЛ

ХОРАЗМ — ЗОМИН.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz