Қайднома

Қидирув

Coca Cola Суперлига. “Бунёдкор” сўнгги сониялардаги гол эвазига ғалабани қўлдан чиқарди

Coca Cola Суперлига. “Бунёдкор” сўнгги сониялардаги гол эвазига ғалабани қўлдан чиқарди

  02.11.2020 19:05
  0
  227
Coca Cola Суперлига. “Бунёдкор” сўнгги сониялардаги гол эвазига ғалабани қўлдан чиқарди

Ҳозиргина Coca Cola Суперлигаси22-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган  “Бунёдкор” – “Бухоро” учрашуви нихоясига етди. Унда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Эътиборлиси, мазкур учрашувдаги дастлабки гол ўйиннинг 31 сонияси ўтиб бораётган бир паллада “қалдирғоч”лар ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов томонидан киритилганди. Меҳмонларнинг жавоб голи эса урашув якунланишига саноқли сониялар қолганида киритилди. Шу тариқа “Бунёдкор” ўйин охирида ўтказиб юборилган гол туфайли аламли дуранг қайд этишга мажбур бўлди. “Бухоро” эса сафардан ғалабага тенг дуранг натижа билан ортга қайтадиган бўлди.

БУНЁДКОРБУХОРО 1:1
2 ноябрь 2020 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар
: Раҳимбек Каримов, Тимур Галеев, Ойбек Калахўжаев, Давронбек Акмалов
Назоратчи: Сардор Нажафалиев
Комиссар: Зохиржон Акрамхонов

Гол: Шаҳбоз Эркинов 1, 1:0 Иззатилла Абдуллаев 90+3, 1:1

"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Ислом Қобилов, 5.ИброҳимҲалил Йўлдошев, 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Расул Йўлдошев, 13.Лутфулла Тўраев, 19.Нурилло Тўхтасинов, 30.Абдулла Абдуллаев, 35.Иброҳим Ибрагимов, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 90.Шаҳбоз Эркинов.
Захира: 71.Сарвар Каримов, 6.Анвар Ғофуров, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 17.Санжар Қодирқулов, 26.Улуғбек Абдуллаев, 34.Суҳроб Иззатов, 49.Фаррух Икромов, 77.Селим Нурмурадов.

"Бухоро": 20.Сардор Қобулжонов, 4.Миржалол Жумаев, 5.Бобир Аманов, 8.Анваржон Жўраев, 11.Зоҳир Пиримов, 19.Бекзод Сайидов, 21.Аббос Жумақулов, 33.Жавоҳир Шодмонов, 71.Файзулло Жуманқўзиев, 76.Абдуғани Камолов, 99.Муҳаммад Ғиёсов.
Захира: 91.Зафар Сафаев, 7.Суҳроб Неъматов, 17.Беҳруз Садиллоев, 24.Нуржаҳон Музаффаров, 26.Аброр Хосинов, 28.Эргаш Исмоилов, 29.Шаҳзод Бешимов, 77.Иззат Абдуллаев, 93.Максимилиан Фомин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz