Қайднома

Қидирув

Жамшид Саидов: «Умид охиригача қолади»

Жамшид Саидов: «Умид охиригача қолади»

  02.11.2020 21:25
  0
  183
Жамшид Саидов: «Умид охиригача қолади»

Coca Cola Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Бухоро» (1:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Жамшид Саидов иштирок этди.

- Йигитларга раҳмат айтаман! Сўнгги дақиқаларгача ўйнашди, ҳаракат қилишди. Меҳнатларининг самараси ўлароқ мағлубиятни дуранггга айлантиришди. Биринчи дақиқадаёқ гол ўтказганимиз ҳам эсдан чиқди. Бугун таркибда бир қатор ёшлар ўйнади. Уларда тажриба етишмаганини кўриниб қолди, аммо бу каби ўйинда ёшларга мактаб вазифасини ўтаб беради. Бундай қалтис вазиятда ёшларга имконият берганимнинг сабаби, уларда ўзини кўрсатиш учун энг қулай вақт. Ёшларга бугун имконият бермасак қачон майдонга тушишади? Тўғри, хатолар бор, бу хатоларни тўғирлаш учун биз мураббийлар ҳам бормиз. Яна бир марта футболчиларга борларини бериб ҳаракат қилишгани учун миннатдорчилик билдираман! Бизни яна тўртта ўйин кутиб турибди. Назарий жиҳатдан Суперлигада қолиш имкониятимиз бор. Имкониятимиз бор экан табиийки, охиригача курашамиз. Умид охиригача қолади.


Манба: fcbunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz