Қайднома

Қидирув

Суперлига 22-тур Превью: “Металлург” – “Сўғдиёна”

Суперлига 22-тур Превью: “Металлург” – “Сўғдиёна”

  03.11.2020 11:50
  0
  226
Суперлига 22-тур Превью: “Металлург” – “Сўғдиёна”

Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 22-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган сўнгги учрашув “Металлург” ва “Сўғдиёна” ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Қуйида ушба жамоаларнинг ўзаро ўйинлари статистикаси билан танишинг.

“Металлург” ва “Сўғдиёна” жамоалари бугунгача кучлилар сафида ўзаро 37 та ўйин ўтказишган. Қизиғи шундаки, мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги кўрсаткичларида мутлақо тенгликни кўрамиз: 15 та учрашувда бекободликлар, 15 тасида жиззахликлар ғалаба қозонишган. 7 та учрашувда эса  дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи ҳам тенг – 51:51.

Мазкур жамоалар ўртасида қайд этилган энг йирик ҳисоб – 4:0. “Сўғдиёна” 2001 йилди ўз майдонида ҳам, сафарда ҳам бир мартадан шундай ҳисобда зафар қучган. Энг голларга бой ўйин 2014 йили Зоминда бўлган учрашувда кузатилган. Унда дарвозаларга тўққизта тўп киритилган.

Маълумот учун мазкур учрашув бугун соат 16:00да Жиззахдаги “Сўғдиёна” марказий стадионида старт олади. Ўйин “Спорт” телеканали орқали тўғридан тўғри эфирга узатилади.


Манба: @fcmetallurg


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz