Қайднома

Қидирув

Афсусга арзигулик армон

Афсусга арзигулик армон

  03.11.2020 15:45
  0
  232
Афсусга арзигулик армон

«Милан»нинг собиқ вице-президенти Адриано Галлиани клубда ишлаган пайт «россонерлар» амалга оширолмаган трансферларни эсга олди. «Тевес келиши керак эди, аммо бундай бўлмади. Шунингдек, Дель Пьерони «Ювентус»га ўтишидан аввал қўлга киритишга уриниб кўрганмиз. Алессандро жамоамизга трансфери амалга ошмагани мени афсуслантирган икки футболчидан биридир. «Падова» уни бизга таклиф қилган, лекин 5 миллиард лира сўраганди. Ёш йигит учун бу жуда катта маблағ эди. Худди шу гаплар Криштиану Роналдуга ҳам тааллуқли. «Спортинг» 16 ёшли йигитча эвазига 16 ёки 17 миллиард лира олишни истаганди. Бундан ташқари, Тоттини ҳам кузатганмиз, бироқ у ҳеч қачон «Рома»дан кетишни ўйламаган», - деди Галлиани.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz