«Барселона»нинг собиқ бош мураббийи Кике Сетьен Каталония клубидаги ишини эслаб, Лионель Месси билан ҳамкорлиги юзасидан очиқроқ фикр билдирди. «Менимча, Месси - барча даврларнинг энг яхши футболчиси. Кўплаб буюк ўйинчилар бор, аммо бу йигитча каби узоқ йиллар барқарорликни сақлаб қолиш ҳеч кимга насиб этмаган. Тўғриси, Леони бошқариш қийин. Ким бўлибманки, уни ўзгартира олсам?! Месси қандай бўлса, уни шундайлигича қабул қилишган, неча йиллардан буён ўзгартиришга интилишмаган. Лионель оғир-вазмин, лекин ўзига керакли нарсага эътиборингизни қаратишга уринади. Кам гапиради. Клубдан кетгач, тушундим: айрим паллаларда бошқачароқ қарор қабул қилганимда, яхши бўларди. Аммо клуб ва мухлислар бор. Умумий ҳисобда айнан клуб учун энг маъқул йўлни танлашингиз керак», - деди Сетьен El Pais нашри мухбирларига.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20