Қайднома

Қидирув

Ана, холос! «Аякс»нинг атагани – 13:0 та гол

Ана, холос! «Аякс»нинг атагани – 13:0 та гол

  03.11.2020 21:31
  0
  258
Ана, холос! «Аякс»нинг атагани – 13:0 та гол

«Венло» учун мавсум қувноқ кайфиятда бошланганди: «Эммен» 5:3 ҳисобида таслим этилди. Ке-йинчалик эса жамоанинг ишлари юришмади, иккитадан мағлубият ва дуранг билан кифояланди. Эредивизи 6-турида эса ўз майдонида «Аякс»ни қабул қилди...

«Агар шанба кунги баҳсда тартибли ўйин кўрсатсак, шу руҳда ўйнашда давом этиб, майдонда 100 фоиз кучимизни берсак, натижага эришишимиз турган гап», - деганди «Венло» бош мураббийи Ханс де Конинг учрашувдан аввал.

Аммо бундай бўлмади. Ўтган турда «Херенвен»ни «ўлдирган» (5:1) «Аякс» бу сафар рақиб дарвозасини нақ 13 марта ишғол қилди. Ваҳоланки, танаффусгача «атиги» тўрт­та тўп киритилганди. Иккинчи бўлимда эса «Венло» майдонда камчилик бўлиб қолди, Кристиан Кум четлатилди. Ушбу вазиятдан сўнг меҳмонларни тўхтатиб бўлмай қолди. Якуний ҳисоб - 13:0.

Мазкур учрашув билан боғлиқ қизиқарли маълумотларга эътибор қаратинг:

Лассина Траоре (19 ёш) - 5та гол + 3та ассист. Ушбу футболчи Эредивизининг ўтган мавсумида бор-йўғи 2та гол урганди. Охирги марта «Аякс» сафида бир ўйинда бешта тўп киритиш Марко ван Бастенга насиб қилган, афсонавий нидерландиялик ҳужумчи 1985 йили шундай кўрсаткич қайд этганди.

Юрген Эккеленкамп - 2та гол + 1 ассист.

Клас-Ян Хунтелар (37 ёшда) - «дубль».

Бу Эредивизи тарихидаги энг йирик ғалаба бўлди. Шу тариқа «Аякс» 1972 йилда расмийлаштирган рекордини янгилади. Ўшанда амстердамликлар «Витесс»ни 12:1 ҳисобида енгишганди. Кейинчалик бир ўйинда 13 ва 12тадан гол уриш бошқа ҳеч кимга насиб қилмаган. ПСВ 3 марта, «Фейеноорд» ва «Утрехт» бир мартадан 10та голли натижа қайд этишган.

Гарчи «Венло» бир футболчисининг коронавирусга чалингани ҳақида хабар берган бўлсада, «Аякс»га қарши баҳс­ни оптимал таркибда бошлаганди. Аввалги 5 учрашувда «Венло» дарвозасидан 9 марта тўп олиб чиққанди. Табиийки, жамоанинг ўз уйида 0:13 кўринишида ютқазиши ҳеч кимнинг хаёлига келмаганди.

Буни қарангки, FOX Sports канали эфиридаги табло бир хонали рақамга мўлжалланган, чоғи, «13» меҳмон жамоа номи ёзилган томонга аранг сиғди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz