Қайднома

Қидирув

Омадсизликнинг юқори нуқтаси

Омадсизликнинг юқори нуқтаси

  04.11.2020 04:40
  0
  285
Омадсизликнинг юқори нуқтаси

«Ювентус»нинг испания­лик ҳужумчиси Альваро Мората ЧЛ гуруҳ босқичи 2-турида «Барселона» дарвозасини 3 марта ишғол қилди, аммо 3та голи ҳам ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади. Туриндаги баҳсда каталонияликлар 14-дақиқадаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олишди - анчадан буён ўзини ўнглолмаётган Усмон Дембеле тўпга чиройли йўналиш бериб, Войцех Шеснини мутлақо ожиз қолдирди. Кейин Альваронинг омадсиз уринишлари бошланди...

Хуллас, «Ювентус» Усмон Дембеленинг 1тагина голига Альваро Мората ижросидаги «хет-трик» билан жавоб берди. Бироқ амалда ҳеч нарсани ўзгартирмаган «хет-трик» билан. Боз устига, меҳмонлар якунда 2-голни ҳам нишонлашди. Бечора Мората, у ўша оқшом «Барса» дарвозасига фақат ўйиндан ташқари ҳолат вазиятидан гол урди.

1-голи. Хуан Куадрадо тўп узатаётган паллада Альваро Мората рақиб ҳимоячиларидан ярим метрча олдинга чиқиб кетганди, қолаверса, у ўша вазиятда қўлини ҳам ишга солди.

2-голи. Испаниялик ҳужумчи бу сафар яна ўша Хуан Куадрадо узатмасидан фойдаланди, бироқ у тўп томон олдинроқ ҳаракат бошлаганди.

3-голи. Мората 3-марта ҳисобни тенглаштирган вазиятда рефери яна VAR тизими ёрдамига таяниб, якуний қарорини билдирди - 3-марта «офсайд».

ФАКТЛАР

- Альваро Мората - ЧЛ ўйинида «хет-трик»дан маҳрум бўлган биринчи футболчи.

- Альваро Мората «Ювентус»нинг охирги 4та ўйинида рақиблар дарвозасини 8 марта нишонга олди. Лекин унинг 5та голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли ҳисобга олинмади. Испан ҳужумчиси «Барселона»га қарши кечган учрашувдаги омадсизликдан олдин «Кротоне» ва «Верона» клублари дарвозасини ҳам айнан «офсайд» ҳолатидан ишғол қилганди.

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz