Қайднома

Қидирув

Жезус қайтди, Агуэро-чи?

Жезус қайтди, Агуэро-чи?

  04.11.2020 08:44
  0
  167
Жезус қайтди, Агуэро-чи?

 

«Манчестер Сити»нинг бразилиялик ҳужумчиси Габриэль Жезус ниҳоят, жамоанинг умумий машғулотларига қўшилди. У сентябрь ойидан буён жароҳат туфайли майдонга тушолмаяпти. «Ҳа, Габриэль машғулотларга қайтди. Бундан бағоят хурсандмиз, албатта», - деди «шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиола. Испаниялик мутахассис шунинг баробарида аргентиналик Серхио Агуэро ФИФА кунлари вақтидаги танаффусдан кейин майдонга тушишини қўшимча қилди: «Орқага қадам ташлашни ўйлаётганимиз йўқ. Агуэро «Ливерпуль» билан ўйинда қатнашадими-йўқ - билмайман, лекин унинг ФИФА кунларидан кейин тўлиқ тайёр бўлишига ишончим комил». Эслатма, Агуэро 22 июнь куни «Бернли»га қарши кечган ўйин (5:0)да жароҳатланиб, операция столига ётган ва яқинда сафга қайтиб, яна муаммога учраганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz