Қайднома

Қидирув

Марадона шифохонага тушди

Марадона шифохонага тушди

  04.11.2020 11:23
  0
  242
Марадона шифохонага тушди

 

Яқинда 60 ёшга тўлган Аргентина футболи фахри Диего Марадона Ла-Плата клиникаларидан бирига ётқизилди. Todo Noticias нашри хабарида айтилишича, айни пайт «Химнасия ва Эсгрима» клубини бошқараётган мутахассис муассасада чуқур тиббий текширувлардан ўтиши керак. Гап шундаки, Марадона 30 октябрь куни туғилган кунини нишонлаш тадбирида ўзини нохуш сезди, омма олдига зўрға чиқди. Марадонани клиникага унинг шахсий шифокори олиб борди. Кутилишича, текширувлардан сўнг дон Диего бошқа шифохонада даволанади. Айтишларича, унинг бетоблиги коронавирусга боғлиқ эмас. Эслатма, Марадона шу йил бошида ошқозон яраси ва қон қусиши оқибатида шифохонага тушганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz