Қайднома

Қидирув

УЕФА «Қорабоғ» матбуот котибига дисквалификация қўллади

УЕФА «Қорабоғ» матбуот котибига дисквалификация қўллади

  04.11.2020 22:03
  0
  190
УЕФА «Қорабоғ» матбуот котибига дисквалификация қўллади

Европа футбол иттифоқи тартиб-интизом қўмитаси Озарбайжоннинг «Қорабоғ» клуби матбуот котиби Нурлан Ибрагимовга нисбатан жазо чораси қўллади.

Бунга Ибрагимовнинг ижтимоий тармоқлар орқали ирқчилик кайфиятидаги хабарлар тарқатгани сабаб бўлган. «Қорабоғ» матбуот котиби «Фейсбук»даги саҳифасида «арманларни ўлдириш»га чақириб, XX аср бошида Туркияда арманларга қарши йўналтирилган геноцидни қўллаб-қувватлаган. Кўп ўтмай у ўша постни ўчириб юборган.

УЕФА қўмитаси қарорига кўра, Ибрагимов ҳозирча футбол билан боғлиқ барча соҳаларда фаолият юритиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Жазонинг қанча муддатга чўзилиши ҳақида маълумот йўқ. Ибрагимов юритган ташвиқот ирқчилик, дискриминацияга хос, этика нормаларига зид деб топилган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz