Хабарингиз бор "Сурхон" жамоасига қарши кечган учрашувидан сўнг мураббийлик вазифасида ишлаётган Бахтиёр Хамидуллаев вазифасидан озод қилинган эди.
Жамоа раҳбарияти бош мураббийликка бир нечта номзодлар орасидан Отабек Ғуломхўжаев номзодини муносиб деб топди.
Отабек Ғуломхўжаев шу пайтгача "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоаларининг академияларида иш олиб борган. Кейинчалик 2015-2016 йилларда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасида бош мураббий Темур Олимхўжаевга ёрдамчи сифатида фаолият олиб бориб, Олимхўжаев билан биргаликда мазкур терма жамоани 2016 йили Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтган U-16 терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатига олиб борган.
2018-2019 йилларда эса Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаган. Ушбу жамоа сафида жамоамизнинг ёш футболчиси Фарҳод Сохибжонов ҳам Ғуломхўжаев қўл остида ҳаракат қилган. Отабек Ғуломхўжаев Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Шундан сўнг "Навбаҳор" жамоасида селекcионер мураббий сифатида иш юритган.
Маълумот ўрнида Отабек Ғуломхўжаев 1982 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У футболчилик фаолиятида 2001-2002 йилларда "Андижон" жамоаси сафида топ сурган. Афсуски, оғир жароҳат туфайли айни кучга тўлган, навқирон 20 ёшидаёқ футболчилик фаолиятини якунлашга мажбур бўлган.
"Навбаҳор" жамоасида таркибни ёшартиришга эришган ушбу мутахассиснинг “Андижон”га таклиф қилиниши орқали, келгуси йилларда ёшларга катта имкониятлар бериш ва улар билан ишлашни тўғри йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Умид қиламизки, Ғуломхо`жаев бошчилигида жамоамиз суперлигада қолиш вазифасини уддалайди ва жамоамизнинг келгуси йиллардаги натижаларини яхшилайди – дейилади клуб матбуот ҳизмати хабарида.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20