Қайднома

Қидирув

Неймар “ПСЖ” билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи

Неймар “ПСЖ” билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи

  04.11.2020 21:35
  0
  134
Неймар “ПСЖ” билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи

Франсиянинг “ПСЖ”  клуби ҳужумчиси Неймар клуб раҳбариятига амалдаги шартномани узайтиришга тайёр эканини маълум қилди.

Хабарларга кўра, бразилиялик футболчи август ойида "Аталанта" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Парижда қолиш ҳақида бир қарорга келган. Ҳозирда футболчи жамоа билан ўртадаги шартномани 5 йилга қадар узайтирмоқчи.

Бундан ташқари  28 ёшли футболчи янги шартнома орқали маошининг оширилишини талаб қилаётгани йўқ. Айни пайтда унинг ҳафталик маоши 650 минг еврога тенг ва бу маблағ  Неймарни қониқтирмоқда. Айтишларича у бундан буёғига ҳам шундай миқдордаги маошни олишда давом этмоқчи. Ҳужумчи янги шартномага имзо чекиш истагини бевосита «ПСЖ» президенти Носсир ал-Ҳелайфийга айтгани маълум қилинмоқда.

Бироқ, ҳозирда клуб Неймар билан янги шартнома имзолашга шошилмаяпти. Чунки, "Пари Сен-Жермен" рахбарияти биринчи навбатда Килиан Мбаппе билан амалдаги шартномани узайтиришни мақсад қилмоқда.


Манба: sport24.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz