Қайднома

Қидирув

“Навбаҳор” ПФК иқтидорли ёшларга эътиборни янада кучайтиради

“Навбаҳор” ПФК иқтидорли ёшларга эътиборни янада кучайтиради

  04.11.2020 23:50
  0
  212
“Навбаҳор” ПФК  иқтидорли ёшларга эътиборни янада кучайтиради

Наманган вилоятида шу кунларда  Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол маҳорати мактабларининг 2005 йилда туғилган  ўсмирлари ўртасида “Профессионал футбол мактаблари лигаси” Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Наманган шаҳридаги “Ёш куч” стадионида ўтказилаётган мазкур мусобақанинг бугун 2-тур баҳслари бўлиб ўтди. Мазкур тур доирасидан ўрин олган баҳсда Наманган вилояти  ва Тошкент шаҳри терма жамоалари ўзаро куч синашишди.

Ушбу ўйинда Наманган вилояти вакиллари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Мазкур учрашувга “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ҳамда мураббийлар штаби вакиллари, жумладан, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Отабек Арифович Саматов, “Навбаҳор” жамоаси мураббийлари – Мустафо Байрамов ва Шерзод Жўраев, “Навбаҳор - U-21” ёшлар жамоаси мураббийлари – Денис Тойменцов ҳамда Алишер Маҳмудов, “Навбаҳор-фарм” жамоаси мураббийлари – Рашид Ғофуров ва Қаҳрамон Исабаев, шунингдек, “Навбаҳор – U-18” жамоаси мураббийи Усмон Асқаралиевлар ташриф буюриб, ўйинни томоша қилишди ҳамда вилоят терма жамоаси таркибида яхши ўйин намойиш этган ёш футболчилардан 4 нафари танлаб олинди ҳамда улар “Навбаҳор- U-18”  жамоаси машғулотларида иштирок этадиган бўлишди.

Умуман олганда, “Навбаҳор” клуби бошқарувига ака-ука Отабек ва Ойбек Саматовлар келишганидан сўнг, наманганлик ёш футболчиларга эътибор анча кучайтирилди. Жумладан, “Навбаҳор – U-21” ҳамда “Навбаҳор – U-18” ёшлар жамоаларига энг иқтидорли ва маҳоратли футболчилар саралаб олинди, “Навбаҳор” ПФК қошида “Навбаҳор-фарм” жамоаси ташкил этилди.       

Яқинда мамлакатимиз ОАВ ҳамда футболга ихтисослашган сайтларга интервью берган “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Отабек Саматов таъкидлаганидек, бундан буён вилоятдаги ёш футболчиларга бўлган эътибор янада кучайтирилиб, ёшлар ўртасидаги мусобақалар доимо кузатиб борилади ва иқтидорли футболчилар “Навбаҳор”га жалб этилиб, улар билан кўп йиллик шартномалар имзоланади.

Бу эса келажакда “Навбаҳор”дан яна Азизбек Турғунбоевга ўхшаган маҳоратли футболчилар етишиб чиқиб, халқаро майдонларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишади, деган умид бағишлайди - дейилади клуб матбуот ҳизмати хабарида.


Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz