Қайднома

Қидирув

«Ренн» - иқтидорлар фабрикаси

«Ренн» - иқтидорлар фабрикаси

  05.11.2020 05:50
  0
  384
«Ренн» - иқтидорлар фабрикаси

Жорий мавсум илк марта ЕЧЛда иштирок эта бошлаган Франциянинг «Ренн» клуби охирги 10 йил ичида ёш футболчилар трансферидан жами 130 миллион евро топгани билан алоҳида мақтанишга ҳақли. Дейлик, Тьемуэ Бакайоко ва Усмон Дембеле айнан «Ренн»да кўзга ташланишган. Франция клуби ЧЛдаги илк ўйинини ўзи каби дебютант «Краснодар»га қарши ўтказиб, 1:1 ҳисобига кўнди. Эътиборлиси, ҳар икки клубнинг тараққиёт стратегияси ўхшаш. Битта яққол фарқ шуки, «Ренн» асосан ёш иқтидорларга таянади, бироқ улардан тўлақонли таркиб шакллантиришга ҳаракат қилмайди. Жамоанинг асосий мақсади - грандлардан пул ундириш, албатта, трансферлар воситасида.

«Ренн»нинг алоҳида жиҳати ҳам шу - трансферлар асосида пул топиш. Тьемуэ Бакайоко, Ян М~Вила, Усмон Дембеле - бу йигитлар «Ренн» орқали топ-лигаларга йўл олган айрим футболчилар. Умуман, «Ренн» ҳар мавсум лоақал 1 нафар 25 ёшдан кичик футболчини сотади, энг муҳими, жамоа вакиллари кейинчалик муносиб фаолият юритишади. Трансфер сиёсатида баҳо фактори ҳам муҳим, албатта. Дейлик, «Ренн» вақтида «Рубин»дан  17 миллион евро санаб олган. Умуман, жамоа охирги 10 йилда ёш футболчилар сотуви орқали чамаси 130 миллион евро топган.

Тьему Бакайоко ва Усмон Дембеле - «Ренн»нинг асосий тарбияланувчилари. Бакайоко охирги мавсумларда ижара келишувлари асосида Италия клубларида ўйнамоқда, Дембеле ҳамон «Барселона»га тегишли. Рўххатга тушганлардан биргина Фабьен Лемуаннинг кейинги фаолияти унча ўхшамади. У айни пайт «Лорьян» сардори, бироқ Франция чемпионатидан ташқарига чиққани йўқ. Исмоила Сарр трансфери эса «Ренн»га ўз тарихидаги рекорд даромадни келтирди - 30 миллион евро. 22 ёшли бу футболчи жамоа сафидаги охирги мавсумда етакчиликни қўлга олиб, 8тадан гол ва самарали узатма муаллифига айланди ва «Уотфорд»га кетди. Тўғри, Сарр янги жамоасининг АПЛда қолишига ёрдам беролмади ва ҳозир Чемпионшипда ўйнамоқда. Лекин уни яқин орада қайсидир топ-клуб таркибида кўрсак, ажабмас.

Дарвоқе, «Ренн» янги мавсум олдидан таркибидаги футболчиларни бирин-кетин сотиб, жами 49 миллион евро ишлади. Асосий трансферлар: дарвозабон Эдуард Менди («Челси»га 24 миллион евро эвазига) ва ҳужумчи Рафинья («Лидс»га 18 миллион евро эвазига). Жамоа шунинг баробарида харидлар учун нақ 71 миллион евро ажратди. Энг қимматбаҳо харид - 18 ёшли Жереми Доку. Французлар Бельгия миллий жамоасининг янги иқтидори учун «Андерлехт»га 26 миллион евро тўлашди. Қисқаси, яна ёш футболчиларга эътибор қаратилмоқда. Докунинг отаси сўзларига қараганда, 2018 йили ўғли билан Юрген Клоппнинг шахсан ўзи қизиққан ва уни трансферга кўндиришга уринган экан. «Арсенал», ПСВ, «Аякс», «Челси» каби клублар ҳам Докуга бефарқ эмасдилар. Лекин у якунда «Ренн»ни танлаб, узоқ муддатли шартнома остига имзо чекди. Умуман, Доку трансфери мисолида ҳам «Ренн» стратегиясини кўриш мумкин. Мисол учун, клуб ўша Сарр­ни «Мец»дан 17 миллион еврога сотиб олганди. Рафинья учун эса «Спортинг»га 23 «лимон» тўланган. Қисқаси, зарар келтирган операциялар ҳам йўқ эмас.

«Ренн» томонидан охирги 10 йилда амалга оширилган

ёш футболчилар трансфери

(transfermarkt портали маълумотлари бўйича)

 

Мавсум-2011|2012: Фабьен Лемуан («Сент-Этьен»га) - 1,5 миллион евро

Мавсум-2012|2013: Ян М~Вила («Рубин»га) - 12 миллион евро

Мавсум-2013|2014: Крис Мавинга («Рубин»га) - 5 миллион евро

Мавсум-2014|2015: Тьемуэ Бакайоко («Монако»га) - 8 миллион евро

Мавсум-2015|2016: Абдулай Дукуре («Уотфорд»га) - 10,6 миллион евро

Мавсум-2016|2017: Усмон Дембеле («Боруссия»га) - 15 миллион евро

Мавсум-2017|2018: Адама Диакаби («Монако»га) - 10 миллион евро

Мавсум-2018|2019: Жорис Гнаньон («Севилья»га) - 13,5 миллион евро

Мавсум-2019|2020: Исмоила Сарр («Уотфорд»га) - 30 миллион евро

Мавсум-2020|2021: Рафинья («Лидс»га) - 18 миллион евро

 

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz