Қайднома

Қидирув

Coca Cola Суперлигасида бугун чемпион жамоа номи аниқланиши мумкин

Coca Cola Суперлигасида бугун чемпион жамоа номи аниқланиши мумкин

  05.11.2020 08:24
  0
  250
Coca Cola Суперлигасида бугун чемпион жамоа номи аниқланиши мумкин

Бугун Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасида 18-турнинг қолдирилган ўйини “Бунёдкор” ҳамда “Пахтакор” ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. 17:00да “Бунёдкор” стадионида старт оладиган мазкур учрашувда турнир пешқадами “Пахтакор” ғалаба қозонадиган бўлса, “шер”ларнинг тўплаган очколари сони 59 тага етади ва қолган турларда уларни ҳеч бир жамоа қувиб ета олмайди. Ҳозирда турнир жадвалида яққол пешқадамга айланиб олган пойтахтликларга энг яқин таъқибчи сифатида иккинчи ўринда бораётган “Насаф”ни кўрсатиш мумкин. Бироқ бу икки жамоа тўплаган очколар орасидаги фарқ 10 тани ташкил этмоқда. Учинчи ўринда бораётган АГМК эса “Пахтакор”да нақ 14 очкога ортда қолмоқда ва олмалиқликлар сўнгги тўртта тур баҳсларини ғалаба билан якунлаган тақдирларида ҳам ўз очколари сонини “Пахтакор”нинг ҳозирга қадар тўплаган очколари сонига етказа олишмайди. Бундан кўриниб турибдики, айни дамда “Пахтакор”га чемпионлик пойгасида фақатгина “Насаф” жамоаси қаршилик кўрсатиши мумкин. Аммо бугунги беллашувда “Пахтакор” ғалаба қозонадиган бўлса қаршиликлар сўнгги тўртта турни ғалаба билан якунлаган тақдирда ҳам “Пахтакор”га ета олишмайди.

Coca Cola Суперлига. 18-тур

«БУНЁДКОР» – «ПАХТАКОР»

5 ноябрь. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 17:00

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев.

Қанот ҳакамлари: Руслан Самандаров, Бектурсин Канназаров.

Захирадаги ҳакам: Достон Мирзараимов.

Назоратчи: Ғайрат Каримов.

Комиссар: Аббос Аҳроров.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz