Қайднома

Қидирув

ЕВРО-2020 режасида ўзгариш йўқ

ЕВРО-2020 режасида ўзгариш йўқ

  05.11.2020 09:00
  0
  187
ЕВРО-2020 режасида ўзгариш йўқ

 

УЕФА матбуот хизмати Евро-2020 турнири ўйинлари биргина Россияда ташкиллаштирилиши мумкинлиги ҳақида берилган хабарларга кескин муносабат билдирди. «УЕФА президенти Александер Чеферин октябрь ойида Евро-2020 формати ҳақида аниқ-тиниқ фикр айтганди. Шундан буён бу борада ҳеч нарса ўзгармади. Яъни УЕФА ҳамон бўлажак Европа чемпионатини олдин режалаштирилган формат асосида ўтказиш тарафдори. Оддий айтганда, бизда «B» режасининг ўзи йўқ. Тўғри, мезбонлик учун танланган мамлакатлардаги умумий вазиятни кузатиб боряпмиз. Ҳа, Евро-2020 олдин белгиланганидек, 12та эмас, 11та мамлакатда ўтказилиши мумкин. Агар вазият тақозо этса, мезбон мамлакатлар сони 8, 5 ёки 1тага тушиши ҳам ҳеч гап эмас. Лекин ҳозирча бу ҳақда гапириш ортиқча. Ташкилот президенти Чеферин ҳам буни алоҳида таъкидлаганди», - дейилади УЕФА матбуот хизмати баёнотида. Гап шундаки, олдинроқ пандемия ортидан кейинги йилга сурилган қитъа биринчилигининг мезбонлик ҳуқуқи биргина Россияга топширилиши эҳтимоли борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Жумладан, Франциянинг обрўли нашрларидан бири Le Parisien шу ҳақда ёзди: «Ҳозир давлатлараро қатновлар катта муаммо ва хавфли. УЕФА шуни эътиборга олиб, Евро-2020ни 1та мамлакат - Россияда ўтказиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.  Маълумотларга қараганда, Россияда коронавирус тарқалиши даражаси нисбатан паст. Қолаверса, мамлакат яқинда ЖЧ-2018га мезбонлик қилди ва Европа чемпионати учун ҳам етарли инфратузилмага эга», - дейилганди Франция нашри хабарида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz