Қайднома

Қидирув

Сэр Чарльтонга тасалли

Сэр Чарльтонга тасалли

  05.11.2020 11:08
  0
  181
Сэр Чарльтонга тасалли

 

«Манчестер Юнайтед» аъзолари деменция хасталигига чалинган клуб афсонаси сэр Бобби Чарльтонни фаол қўллаб-қувватламоқдалар. «Клубимизнинг барча аъзолари сэр Чарльтонда даҳшатли хасталик аниқланганидан тушкун кайфиятда. Барчамиз сэр Боббининг тезроқ тузалишидан умидвормиз ва унга нисбатан чексиз муҳаббатимизни билдиришда давом этамиз. Биз сиз билан биргамиз, сэр», — дейилади «МЮ» клуби расмий баёнотида. Маълумот учун, Бобби Чарльтон «Манчестер Юнайтед» сафида жами 758та ўйин ўтказиб, клуб тарихида ёрқин из қолдирган . Умуман, 83 ёшли Чарльтон «қизил иблислар» билан Англия чемпионатида 3 марта ғолиб чиққан, шунингдек, Англия терма жамоасининг Европа биринчилигида бронза медали ютишига катта ҳисса қўшган. Чарльтон 2015 йилгача Англия терма жамоасининг энг яхши тўпурари бўлиб турди ва унинг рекорди Уэйн Руни томонидан янгиланди. Бобби 23 нафар киши ҳаётига зомин бўлган 1958 йилги авиаҳалокатдан омон қолганлардан биридир. Чарлтон 1966 йили «Олтин тўп» совринига лойиқ кўрилган. Ўша мавсум инглизлар ЖЧ-66да ғолиблик шоҳсупасига чиқишганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz