Қайднома

Қидирув

ЎФА аёллар чемпионатининг қуйи олтилик жамоаларига ёрдам кўрсатади

ЎФА аёллар чемпионатининг қуйи олтилик жамоаларига ёрдам кўрсатади

  05.11.2020 14:47
  0
  146
ЎФА аёллар чемпионатининг қуйи олтилик жамоаларига ёрдам кўрсатади

Моддий қийинчиликлар сабаб 22 тур ўтиши керак бўлган аёллар чемпионати 16 турлик қилиб қисқартирилганди. Шундан кейин ҳам 5 та жамоа турнирдаги иштирокини давом эттира олмаслигини маълум қилди.

ЎзПФЛ мазкур масалани ЎФА билан муҳокама қилди. Якунда ЎФА “Сурхон”, “Андижон”, “Бухоро”, “Қизилқум” ва “Навбаҳор” клубларининг аёллар жамоасига шароит яратиб беришга қарор қилди. Яъни, ЎзПФЛ улар учун марказлаштирилган мусобақа ташкил этади. ЎФА эса жамоаларнинг Тошкентда яшаш ҳамда овқатланиш харажатларини қоплаб беради.

Аввалроқ ЎФА аёл футболчиларнинг коронавирус учун топшириши лозим бўлган тестлари учун харажатларни ҳам ўз зиммасига олганди.


Манба: @diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz