Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамов: «Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди»

Вадим Абрамов: «Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди»

  05.11.2020 21:00
  0
  192
Вадим Абрамов: «Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди»

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Пахтакор» (3:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

- Ўйлашимча, ёмон ўйин бўлгани йўқ. Қолаверса, шундай баҳсни мухлислар ҳам бевосита стадионда кузатгани яхши бўлди. Фикримча, беллашув ишқибозларга маъқул келди. Биз учрашувни ишончли бошладик, лекин биринчи голдан кейин негадир кўпроқ ҳимояни ўйладик. Тўғри, «Пахтакор» кучли рақиб, таркибдаги футболчилар тажриба борасида устун. Қайсидир маънода омадимиз ҳам келди. Биринчи даврадаги баҳсда ҳамма гол бизнинг дарвозамиздан жой олганди. Бу сафар акси бўлди. Футболда шунақа. Лекин иккита кўп бўлиб туриб назоратни ўз қўлимизга ололмадик. Назаримда бу ҳиссиётлар билан боғлиқ. 

Бутун мавсум давомида бундай ўйнаб бўлмайди. «Пахтакор» принципиал рақиб бўлгани учун барча футболчилар ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди, борини берди. Қолаверса, биринчи даврада аламли тарзда йирик ҳисобда ютқазгандик. Йигитлар ўша мағлубиятга лойиқ эмаслигимизни исботлаш учун ҳам бугун ўйнашди. Шунингдек, бугун «Пахтакор» чемпион бўлиши керак эди. Йигитлар билан ўйиндан олдин «Пахтакор» чемпионликни бизнинг майдонда нишонламасликлари кераклигини гаплашгандик, ниятимизга етдик.


Манба: FC Bunyodkor


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz