Қайднома

Қидирув

ОФК Ҳакамлар қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди

ОФК Ҳакамлар қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди

  05.11.2020 21:50
  0
  197
ОФК Ҳакамлар қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Осиё футбол конфедератсияси бош котиби Датъ Винсдор Жон бошчилигида қитъамиздаги футбол ҳакамлиги масалаларига бағишланган Ҳакамлар қўмитаси йиғилиши видео-конференсия шаклида ўтказилди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов иштирок этди. Дастлаб 2020-йилда бўлиб ўтган мусобақалар қўмита аъзолари томонидан атрофлича таҳлил этилди ва хулосалар чиқарилди.

2021-йилда ҳакамларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича амалга ошириладиган ишлар, келгусидаги семинарлар ва конференсиялар санаси ва жойлари муҳокама қилинди.

VAR ҳакамлари тайёргарлигига алоҳида эътибор берилди. Энг катта конфедерациялардан бири бўлмиш ОФКга аъзо мамлакатлардан фақатгина 8 таси VAR тизимидан фойдаланаётгани ушбу тизимни қитъамизда янада ривожлантиришга ундайди. Шунингдек, кейинги мавсумдан эътиборан ЎФА ҳам мазкур тизимдан фойдаланишни режалаштирган.

Бундан ташқари, қиъта футзалида юқори тажрибага эга, етук йўриқчилар номзодларини ОФК футзал инструкторлари комиссиясига қабул қилиш таклиф этилди.


Манба: https://bit.ly/3mVFq2A


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz