Қайднома

Қидирув

Сульшер истеъфога чиқишига сабаб кўрмаяпти

Сульшер истеъфога чиқишига сабаб кўрмаяпти

  06.11.2020 07:43
  0
  198
Сульшер истеъфога чиқишига сабаб кўрмаяпти

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Рой Киннинг гапларига жавоб қайтарди. «МЮ»нинг собиқ ярим ҳимоячиси футболчилар бундай ўйин билан жамоа устозини истеъфога чиқаришлари мумкинлигини таъкидлаганди.

«Бу каби гап-сўзларга изоҳ беришни истамайман. Ҳали хулоса чиқаришга эрта. Ҳар доим турлича фикрлар янграйди. Сиз ҳамиша кучли бўлиб қолишингиз керак. Клуб мени ўз ишимни бажаришим учун ёллаган, мен ҳам, штабимдагилар ҳам қўлимиздан келган барча ишни амалга оширяпмиз», – деди мутахассис ESPN вакилларига берган интервьюсида.

Чемпионлар Лигаси 3-туридан ўрин олган «Истанбул»га қарши баҳсдаги мағлубиятдан сўнг Сульшернинг эҳтимолий истеъфоси ҳақидаги гаплар кўпайди. Аввалроқ клуб раҳбарияти норвегиялик мутахассиснинг ўрнига Маурисио Почеттинони олиб келмоқчи бўлаётгани ҳақида хабар берилганди.

Ўз навбатида, Sky Sports маълумотига кўра, манчестерликлар ҳамон ҳозирги мураббийга узоқ муддат ишонч билдиришмоқчи.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz