Қайднома

Қидирув

Широков 2 йилга қамалиши мумкин

Широков 2 йилга қамалиши мумкин

  06.11.2020 08:24
  0
  263
Широков 2 йилга қамалиши мумкин

Москва прокуратураси россиялик футболчи Роман Широковга нисбатан айблов хулосасини тасдиқлади, дея хабар берди «Р-Спорт».

Россия термаси собиқ аъзоси безорилик туфайли атайин бир кишининг соғлиғига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган ҳаракатни амалга оширганликда айбланмоқда. Ушбу банд бўйича максимал жазо 2 йилга озодликдан маҳрум қилиш бўлиши мумкин.

Широков ўртоқлик турнири ўйинларидан бирида майдоннинг ўзида ҳакам Никита Данченкони урган. Ушбу иш судга оширилган. Жабрланувчининг адвокати Александр Островский астойдил ҳаракат қилиб, Широковнинг бир инсон ҳаётига суиқасд қилганини исботлаб, унга нисбатан тегишли жазо қўлланишини таъмилаш учун тиним билмаслигини алоҳида таъкидлаган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz