Қайднома

Қидирув

Ана, холос! Карим нега Винисиусга қарши?

Ана, холос! Карим нега Винисиусга қарши?

  06.11.2020 05:50
  0
  501
Ана, холос! Карим нега Винисиусга қарши?

Айтишларича, «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема «Боруссия» М. клубига қарши ўйин танаффусида жамоа­дошларини Винисиус Жуниорга тўп узатмасликка чақирибди. Франциялик фахрий дарҳақиқат, шундай талаб қўйгани - факт эмас. Лекин унинг ўзи иккинчи бўлимда бразилияликка бирор марта тўп бермади - буниси факт.

«Реал» ЧЛ гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган ўйиннинг биринчи бўлимидан сўнг мезбон - «Борус­сия»га 0:1 ҳисобида ютқазаётганди. Боз устига, мадридликлар илк 45 дақиқаликда рақиб дарвозаси олдида деярли вазият яратолмадилар - уларнинг аксарият ҳужумлари бошланғич босқичда узилиб қолаверди. Карим Бензема эса танаффус пайти трибунаости йўлагида барчасига Винисиус Жуниорни айбдор сифатида кўрсатди. Ҳар ҳолда, RMC Бензема ва ҳимоячи Ферлан Менди ўртасидаги сўзлашув маъносини уларнинг лаб ҳаракатларига қараб, аниқлашга уринди:

Бензема: - У майдонда хоҳлаганини қиляпти. Укажон, онам ҳаётини қўйиб сўрайман, унга зинҳор тўп узатма. У бизга қарши ўйнамоқда.

Винисиус бу вақтда Бензема ва Мендидан атиги 2 метр нарида турганди. RMC Франция футболи қаҳрамонларига «ўқ» отишда тез-тез хатога йўл қўядиган манба эканлигини ҳам айтиш жоиз. Навбатдаги хабарга боғлиқ 3та жиҳатга эътибор қаратиш керак:

1. Карим Бензема бразилияликнинг қанот бўйича бевосита шериги Мендига мурожаат қилган.

2. Карим Бензема шу атрофда турган Тибо Куртуа ва Федерико Вальверде ҳеч нарса эшитмасликлари учун паст овозда гапирган.

3. «Реал» томонидан бу хабарга ҳеч қандай муносабат бўлгани йўқ: на клуб ва бош мураббий Зайниддин Зидан, на Винисиус ёки Бенземадан.

Бензема ва Менди ўртасидаги сўзлашув ҳақиқат эканлигини кўрсатаётган баъзи далиллар бор:

- Бензема бутун иккинчи бўлим давомида Винисиусга бирор марта тўп узатмади.

- Менди иккинчи бўлимда амлаштиришига қадар, яъни 25 дақиқа давомида Винисиусга атиги 3 марта тўп узатди.

- Бензема якунда «Реал»нинг биринчи жавоб голини урди. Винисиус эса захирага олинди ва самарасиз ҳаракатлари ортидан Испания нашрларининг кескин танқидига учради.

P.S.: Испания чемпионати 8-туридан ўрин олган «Реал» - «Уэска» ўйини (4:1)да Винисиус Жуниор 60-дақиқада захирадан майдонга тушди. Карим Бензема ва бразилиялик футболчи ярим соат давомида бир-бирларига атиги 8 марта тўп оширишди.

Висиниус Жуниор ўйинига муносабат

- Винисиус ўйинда ҳужум ҳаракатлари етакчиси бўлишни хоҳлади, бироқ жуда ношуд кўринди. Дейлик, энг жиддий вазиятда тўпни анча баланд тепди. Бу шармандалик (АS).

- Винисиус бош мураббий уни захира ўриндиғига олиши учун қўлидан келганича ҳаракат қилмоқда (Marca).

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz