Қайднома

Қидирув

Европа Топ клублари "Интер"футболчисини нишонга олишди

Европа Топ клублари "Интер"футболчисини нишонга олишди

  06.11.2020 10:32
  0
  227
Европа Топ клублари

Бирданига бешта клуб "Интер" ярим ҳимоячиси Николо Барелла учун рақобатлашмоқда, деб хабар беради FCInternews нашри. Футболчига "Манчестер Юнайтед", "Aрсенал", "Ливерпуль", "Aтлетико" ва "Барселона"  каби клублар  қизиқиш  билдиришмоқда. "Матрасчилар" эса ушбу ёзда 23 ёшли ярим ҳимоячини  ўз таркибларига қўшиб  олишга ҳаракат қилишган, аммо бу трансфер амалга ошмай қолган.

"Интер" Бареллани қўйиб юбормоқчи эмас. "Нерадзурри" футболчи учун 2025 йилнинг ёзига қадар  мўлжалланган янги шартнома тайёрламоқда.Ҳозирда  ярим ҳимоячи Миланда йилига 2,5 миллион евро миқдорида маош  олади. Клуб янги шартномага кўра италияликнинг  маошини 4 миллион еврогача кўтаради.

Барелла ушбу мавсумда барча турнирларда 9 та ўйин ўтказиб, 4 та голли узатмани амалга оширди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz