Қайднома

Қидирув

Мората ва Коке Испания термасига қайтишади

Мората ва Коке Испания термасига қайтишади

  06.11.2020 22:36
  0
  234
Мората ва Коке Испания термасига қайтишади

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике ноябрда ўтказиладиган ўйинларда қатнашадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

«Фурия Роха»ни олдинда Нидерландия термасига қарши ўртоқлик учрашуви ҳамда Миллатлар Лигаси доирасида Швейцария (14 ноябрь куни меҳмонда) ва Германия (17-санада уйда) жамоалари билан ўйинлар кутиб турибди.

Эътиборлиси, «Ювентус» ҳужумчиси, ўтган йилнинг ноябридан буён миллий жамоада тўп сурмаган Альваро Мората яна термага чақирилди. Шунингдек, Мадрид «Атлетико»си вакили, охирги марта 2018 йилнинг октябрида Испания миллий жамоаси либосини кийган Коке ҳам термага қайтади. «Матрасчилар»нинг бошқа бир ҳимоячиси Маркос Льоренте эса илк бор Луис Энрике чақирувига сазовор бўлди.

Испанлар бош жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин.

Дарвозабонлар: Давид де Хеа («Манчестер Юнайтед»), Кепа Арриссабалага («Челси»), Унаи Симон («Атлетик»);

Ҳимоячилар: Серхи Роберто («Барселона»), Хесус Навас («Севилья»), Серхио Рамос («Реал Мадрид»), Эрик Гарсия («Манчестер Сити»), Пау Торрес («Вилльяреал»), Иньиго Мартинес («Атлетик»), Хосе Гая («Валенсия»), Серхио Регилон («Тоттенхэм»);

Ярим ҳимоячилар: Серхио Бускетс («Барселона»), Родри («Манчестер Сити»), Фабиан Руис («Наполи»), Серхио Каналес («Бетис»), Микель Мерино («Реал Сосьедад»), Коке («Атлетико»), Маркос Льоренте («Атлетико»);

Ҳужумчилар: Микель Оярсабаль («Реал Сосьедад»), Жерар Морено («Вилльяреал»), Ансу Фати («Барселона»), Дани Ольмо («РБ Лейпциг»), Ферран Торрес («Манчестер Сити»), Адама Траоре («Вулверхэмптон»), Альваро Мората («Ювентус»).



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz