Қайднома

Қидирув

Одил Аҳмедов "Навбаҳор" ФК равнақига ҳисса қўшиш ниятида

Одил Аҳмедов "Навбаҳор" ФК равнақига ҳисса қўшиш ниятида

  07.11.2020 07:20
  0
  254
Одил Аҳмедов

Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти  Шавкатжон Шокиржанович Абдураззақов футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовни қабул қилди. Бу ҳақда Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда келтирилишича, мулоқот аввалида вилоят раҳбари Одил Аҳмедовга отаси Олимжон Аҳмедовнинг бевақт вафоти муносабати билан яна бир бор ҳамдардлик билдирди. Суҳбат давомида Наманганда футбол, хусусан, болалар футболини янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. “Навбаҳор” футбол клубининг янги стратегияси муҳокама қилинди.

Асосий эътибор маҳоратли ёшларга қаратилади. Биз наманганлик иқтидорли, ёш футболчиларни қўллаб-қувватлаймиз, инвестицияни маҳаллий футболчиларни етиштириб чиқариш учун йўналтирамиз, — деди вилоят ҳокими.

Одил Аҳмедов мулоқот чоғида Наманганда футбол ривожи, “Навбаҳор” жамоасининг етакчи мавқега қайтиши учун бор куч-ғайрати ва тажрибасини сарфлашга тайёр эканлигини билдирди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz