Қайднома

Қидирув

«Арсенал» ва «Милан» Собослаи учун рақобатлашади

«Арсенал» ва «Милан» Собослаи учун рақобатлашади

  07.11.2020 10:49
  0
  291
«Арсенал» ва «Милан» Собослаи учун рақобатлашади

Лондоннинг «Арсенал» клуби «Зальцбург» яримҳимоячиси Доминик Собослаи  учун курашга қўшилди, бу ҳақда Goal нашри хабар берди.

Манбага кўра, “тўпчилар” январда 20 ёшли футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилишади. Лондон жамоаси Собослаини  "Лион" ярим ҳимоячиси Уссем Ауарга муқобил номзод  сифатида кўришмоқда, Уссемнинг Туманли Албионга  кўчиб ўтиши раҳбарият томонидан  тўхтатиб қўйилди.

Собослаи 2017 йилда “Видеотон” дан “Зальцбург”га  кўчиб ўтган эди. 2020/21 йилги мавсумда ярим ҳимоячи "буқалар" учун 12та ўйин ўтказиб, 5та гол урди ва 8та голга ҳаммуаллифлик қилди. "Арсенал" дан ташқари Италиянинг "Милан" жамоаси ҳам футболчини ўз таркибида кўришни хоҳламоқда.

  


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz