Қайднома

Қидирув

«Лацио»нинг яна 3 нафар футболчисида коронавирус аниқланди

«Лацио»нинг яна 3 нафар футболчисида коронавирус аниқланди

  07.11.2020 11:50
  0
  280
«Лацио»нинг яна 3 нафар футболчисида коронавирус аниқланди


Римнинг «Лацио» клуби 3 нафар  футболчисида коронавирус аниқланди, деб ёзади La Gazzetta dello Sport нашри. Футболчиларнинг исмлари ошкор қилинмади.
 
Эслатиб ўтамиз, бунгача ҳужумчи Чиро Иммобиле, яримҳимоячи Лукас Лейва, дарвозабон Томас Стракошанинг COVID-19 учун топширган тестлари ижобий натижа берган ва улар Чемпионлар Лигаси доирасида «Зенит» (1:1) билан ўйинни ўтказиб юборишганди.
Маълум бўлишича, Иммобиле, Лейва, Стракоша, Андерсон ва Лаццари Рим клуби машғулотларида қатнашишмаяпти.

«Лацио» навбатдаги ўйинни 8 ноябрь куни «Ювентус»га қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан 16:30да бошланади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz