Қайднома

Қидирув

“Милан”нинг ЕЛдаги мағлубияти сабаб бир йўла икки серияга чек қўйилди

“Милан”нинг ЕЛдаги мағлубияти сабаб бир йўла икки серияга чек қўйилди

  07.11.2020 15:36
  0
  389
“Милан”нинг ЕЛдаги мағлубияти сабаб бир йўла икки серияга чек қўйилди

Европа лигаси 3-тур баҳсида "Милан" ўз майдонида "Лилл" клубига 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва россонериларнинг 24 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди. Қайд этиш жоиз, Пиоли шогирдлари нақд 242 кун давомида енгилмай келишди.

Шунингдек жамоа кетма-кет 12 ўйинда камида 2та гол уриб келаётган эди. “Лилл2 га қарши ўйиндан кейин мазкур серия ҳам барҳам топди. Италияликларнинг мазкур серия бузилгунига қадар қайд этган натижалари жамоа учун сўнги 90 йил ичидаги энг яхши натижа ҳисобланади.

Мазкур баҳсда “Милан” дарвозасига учта гол урган Юсуф Язичи 2000-йилдан буён россонериларнинг дарвозасига хет-трик қайд этган биринчи футболчи бўлди. Охирги марта бундай натижага бразилиялик Ривалдо эришган эди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz