Қайднома

Қидирув

Бартомеу кетди! Барқарорлик қайтади-ми?

Бартомеу кетди! Барқарорлик қайтади-ми?

  08.11.2020 09:16
  0
  148
Бартомеу кетди! Барқарорлик қайтади-ми?

Жараёнга қисқача шарҳ:

*** Хосеп Бартомеу «Барселона»ни 2014 йил январидан бери бошқариб келаётганди.

*** 2020 йилда Бартомеунинг рақобатчилари унинг истеъфоси учун имзо тўплашди.

*** Бу нарса Бартомеунинг ишига нисбатан кўплаб шикоятлар тўпланиб қолганлиги сабабли содир бўлди.

*** Бартомеу имзоларнинг текширилишини ва Каталония раҳбариятининг реакциясини кутаётганди. Кейин танлов бор эди: референдум ёки оддий чекиниш.

*** 2020 йил 27 октябрда Хосеп Бартомеу ва бутун директорлар кенгаши «Барселона»ни тарк этишди.

«Барселона» президентсиз қандай яшайди? Янги сайлов қачон бўлади?

Кетишдан олдин Бартомеу узун хат ёзди. Унда кетишининг барча ҳолатларини батафсил баён қилди. Унинг сўзларига кўра, сайловларни 2021 йил мартга, яъни имкониятга қараб режалаштирган. Энг муҳими, Бартомеу масъулиятни ўз зиммасига олиш ва «Барселона»га инқирозни енгишга ёрдам бериш учун атайлаб машҳур бўлмаган қарорларни қабул қилди.

Энди «Барселона»нинг ишлари билан махсус бошқарув қўмитаси шуғулланади. Уларнинг бошида янги вақтинчалик бошлиқ Карлес Тускетс жойлашган. Тускетс 1980 йилларда - 27 ёшида ғазначиликни қабул қилганида, «Барселона» директорлар кенгашининг энг ёш аъзоси эди. Ҳозир у 40 йиллик молиявий тажрибага эга.

Тускетснинг вазифаларига бош-қарув қўмитасининг 7 аъзосини та-йинлаш ва уларга раҳбарлик қилиш киради. Комиссиянинг асосий мақсади яқин уч ой ичида муддатидан олдин президент сайловларини ўтказишдир. Бошқарув қўмитаси директорлар кенгашидан чекланган ҳаракатлари билан фарқ қилади. У «Барса»ни ривожлантириш бўйича глобал қарорлар қабул қила олмайди.

«Барселона» президентлиги учун ким рақобатлашиши мумкинлиги ҳақида баъзи номзодлар аллақачон маълум. «Барса»нинг собиқ президенти Жоан Лапорта жиддий киришади. Унинг асосий рақибларидан бири - Хорди Фарре. Aйнан Фарре Бартомеуга қарши имзо тўплаган ва кейинчалик унинг кетишига муносабат билдирган: «Бу ёмон туш ниҳоят тугаганидан хурсандмиз».

«Барcелона» яқин орада

қандайдир Суперлигада ўйнайдими?

Кетишдан олдин Бартомеу «Барселона»ни Суперлигага қўшиб қўйганини айтди: «Бир нечта ғайриоддий янгиликларни эълон қилишим мумкин. Кеча биз бўлажак Европа Суперлигасида иштирок этиш таклифини қабул қилдик. Бу келажакда клубнинг молиявий барқарорлигини кафолатлайди».

Ҳозирча Суперлига борасида расмий янгиликлар йўқ. Фақат Sky Sports каналида янграган тахминлар мавжуд: «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед» ва бошқа бир қатор топ-клублар янги турнирда иштирок этишга рози. У ерда фақат Европанинг бой клублари ўйнаши кутилмоқда. Aйтишларича, ФИФA Чемпионлар Лигасининг ёпиқ альтернативига айланадиган лойиҳани яратишни қўллаб-қувватлайди.

Лойиҳа 2022 йилдаёқ бошланиши мумкин, аммо Чемпионлар Лигасига медиа ҳуқуқлари 2024 йилгача сотувга чиқарилган. Хавьер Тебас ўз «Твиттер»ида ошкор бўлган бир таклифни эълон қилди: «Бу заиф хаёлий турнирга қўшилиш ҳақида афсусланарли эълон. Бартомеунинг футбол соҳасини яхши тушунмаслигига яна бир тасдиқ».

Муҳими, Бартомеунинг сўзлари Суперлигага қўшилиш аниқлигини англатмайди. У келажакдаги режиссёрларга мумкин бўлган келишувнинг барча тафсилотларини етказишга ваъда берди. Улар ҳамма нарсани муҳокама қилишади. Буларнинг барчасини Бартомеу «Барселона»нинг расмий веб-сайтидаги материалларида тушунтирган. Худди шу ерда у Суперлигани Европанинг топ-клублари таклиф қилган лойиҳа деб атади.

Жараён Куманнинг истиқболига таъсир қиладими?

Рональд Куман 2020 йил ёзида «Барселона» бош мураббийлигини қабул қилди. Қисқа фаолияти давомида «Эль-Класико»ни ютқазишга улгурди, аммо «Барса»нинг ривожланиши учун янги векторни белгилаб берди ҳам. Ҳозир клуб ёш футболчиларни тарбияламоқда. Куман уларга шунчалик ишонадики, 17 ёшли Педри Усмон Дембелега қараганда кўпроқ ўйнаяпти. Aнсу Фати эса лойиҳанинг асосий юзига айланди.

Куман учун барча муаммо унинг «Барса»га келган пайтида бошланган. Уни ёзда бош мураббий лавозимига тайинлаган Бартомеу эди. Кейин Бартомеу Куманни клубнинг рамзи деб атади ва у кўп йиллар давомида «Барселона»да қолишини айтди. Бу шубҳали, ахир «Барселона»га Кумансиз ҳам узоқ муддатли мураббий сифатида бошқа номзодлар бор.

Яқин келажакда Куман албатта «Барселона»нинг бошида қолади. Бошқарув қўмитаси мураббийни ўзгартира олмайди. «Барселона» янги президентга эга бўлганда, яъни мавсум ўрталарида дарҳол мураббийни алмаштириши эҳтимолдан йироқ эмас. Керакли натижаларни қайд этса, Куман ҳеч бўлмаганда мавсум охиригача «Барса»да ишлайди, ке-йин эса энг ноодатий вариантлар ҳам бўлиши мумкин.

Виктор Фонт - «Барселона» президентлигига кўплаб номзодлардан бири. Aйнан у билан бўлган дўстлиги Хавининг ўтган мавсум «Барса» бошига келишидан воз кечишга сабаб бўлган. Aгар Фонт «Барселона»ни қабул қилиб олса, Хави автоматик равишда бош мураббийликка асосий номзодга айланади. Кейин Куманни 2020|2021 йиллар мавсуми охирида қўлга киритиладиган ҳар қандай соврин ҳам жамоада сақлай олмайди.

Месси фаолияти охиригача «Барса»да қоладими?

Лионель Мессининг шартномаси 2021 йил ёзигача амал қилади. У 2020 йил ёзида «Барселона»дан кетишни истади, аммо шартномадаги банд бунга тўсқинлик қилди. Месси ўзини 700 миллион евродан камига сотиш мумкин, деб ўйлаган. «Барселона» эса бу рақамга барча клубларни ва ҳатто Мессининг ўзини ҳам жиддий қарашга ундади. Месси қолди, аммо дарҳол «Барса» раҳбарияти ва шахсан Бартомеуни танқид қилди: «У шунчаки сўзида турмади».

Луис Суарес клубни тарк этгач, Мессининг сабр косаси тўлди. «Сиз бундай ҳайдалишга лойиқ эмасдингиз. Бутун ҳақиқат шуки, энди мени ҳеч нарса ажаблантирмайди», - деб ёзган Месси «Инстаграм»даги саҳифасида. Бу Хосеп Бартомеу ва унинг қарорларига қарши эканлигининг яна бир аломати. Mundo Deportivo ўз манбаларига асосланган ҳолда, Месси ва Бартомеу энди умуман алоқа қилмаётганлигини айтди.

Футболчиларнинг норозилиги испан журналистларининг тергови билан боғлиқ. Суриштирувлар натижасида Бартомеу ўзининг ижтимоий тармоқлардаги имиджини қўллаб-қувватлаш учун «Барса» пулларини сарфлаётгани аниқланди. Худди шу постларда «Барселона» футболчилари мазах қилинди. Бартомеу эса барча айбловларни рад этди, бунда аудит текшируви пайти ноқонуний сарф-харажатлар аниқланмаганини асосий сифатида кўрсатди.

Бартомеунинг кетиши ҳақиқатан ҳам «Барселона» футболчилари истиқболларига таъсир қилади. Месси, Пике ва бошқалар ҳар доим «Барса»ни яхши кўришларини айтишган. Президент Бартомеу клубдаги вақтинчалик шахс бўлиб қолди. Барселонадаги сайловлар 2021 йил баҳорида ўтказилиши керак. Эндиликда Бартомеунинг ғалаба қозона олмаслиги деярли аниқ, унинг кетишини қўллаб қўйилган имзолар эса истеъфони тезлаштирарди, холос.

Месси ҳақидаги асосий савол - у хўжайин сабабли кетишни хоҳладими ёки янги чақирув туфайлими? Aгар барчасига бошқа клублардан тушган таклиф сабаб бўлса, у ҳолда, 2021 йилнинг ёзи Лео ҳаётида биринчи марта жамоани ўзгартириш учун ажойиб имкониятга айланади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz