Қайднома

Қидирув

Намангандаги турнирда мезбонлар Ўзбекистон чемпиони бўлишди

Намангандаги турнирда мезбонлар Ўзбекистон чемпиони бўлишди

  08.11.2020 20:20
  0
  166
Намангандаги турнирда мезбонлар Ўзбекистон чемпиони бўлишди

Андижонда "Проффессионал футбол мактаблари лигаси" мусобақасининг ғолиб аниқланди. Мазкур чемпионатнинг 2007 йилда туғилган тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоалари ўртасидаги мусобақа Андижон вилоятида бўлиб ўтди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган ушбу мусобақада қуйидаги жамоалар ярим финалга етиб келди.

Наманган- Андижон 0:0 (п.с-4:3)

Хоразм - Тошкент шаҳри 1:0

Финал учрашувида Раҳимжон Бозоров, Ўткирбек Эргашев Муслимбек Саитбоев мураббийлигидаги Наманган 2007 жамоаси 2:0 ҳисобида ғалабани тантана қилди. 

ФИНАЛ

Наманган 2:0 Хоразм

Ушбу мусобақада совринли ўринларни қуйидаги жамоалар қўлга киритди.

1-ўрин Наманган

2-ўрин Хоразм

3-ўрин Андижон    

3-ўрин Тошкент шаҳри

Мусобақа якунида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳодими Маъмур Саидқосимов, Андижон вилоят жисмоний-тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов, Андижон футбол ассоциацияси вице-президенти Бекзодбек Каримов ҳамда Андижон футбол маҳорат мактаби директори Насибилло Мадрахимовлар иштирок этди.

Раҳимжон Бозоров (Наманган 2007 мураббийи) - Мусобақа юқори савияда ўтди. Ташкилотчилик ҳам аъло даражада бўлди. Шу ўринда барча ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман. Шогирдларим мусобақада яхши иштирок этишди. Биринчи маротаба Ўзбекистон U13 Республика биринчилигида иштирок этишаётганлиги сабабли бошланишида бироз ҳаяжон сезилди. Лекин, ўйиндан ўйинга ҳаяжонни енгиб кўзлаган мақсадимизга эришдик. 

Кейинги режаларимиз олдинда кутаётган турнирларга янада яхшироқ тайёргарлик кўриб келажакда "Навбаҳор" клубига маҳоратли футболчиларни тарбиялаб ва Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларига иқтидорли футболчиларни етказиб бериш. Фурсатдан фойдаланиб Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шакиржановичга, Наманган вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Наманган футбол ассоциациясия, футбол маҳорат мактаби раҳбарларига бизларга яратиб берган шароитлар ва билдирган ишончлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Ушбу мусобақада кўзлаган мақсадимизга эриша олдик. Бу билан тўхтаб қолмаймиз. Собиқ тарбияланувчиларимиз Одил Аҳмедов, Азиз Турғунбоев, Владимир Козак каби футболчиларни етиштириб берсак мақсадимизга эришган бўламиз. 


Манба: championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz