Қайднома

Қидирув

Дзюба Россия термаси таркибидан чиқарилди

Дзюба Россия термаси таркибидан чиқарилди

  08.11.2020 20:05
  0
  234
Дзюба Россия термаси таркибидан чиқарилди

«Зенит» ҳужумчиси Артём Дзюба Россия миллий жамоасининг ноябрдаги ўйинларида қатнашмайди.

Руслар термаси бош мураббийи Станислав Черчесовнинг таъкидлашича, миллий жамоа ва футболчини ортиқча негатив ва босимдан халос этиш учун шундай қарор чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда форварднинг иштирокидаги беҳаё видео тарқалганди. Шундан сўнг Дзюба “Инстаграм”даги аккаунтини ёпди, изоҳлар ёзиш функциясини ўчириб қўйди.

Россия термаси 12 ноябрда Молдова жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказса, кейин Миллатлар Лигаси доирасида Туркия (15 ноябрь) ва Сербия (18 ноябрь) термаларига қарши учрашувда майдонга тушади. Барча ўйинлар сафарда бўлиб ўтади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz