Қайднома

Қидирув

АПЛ 8-тур.Марказий баҳсда дурранг,Арсенал эса йирик ҳисобда йутқазди...

АПЛ 8-тур.Марказий баҳсда дурранг,Арсенал эса йирик ҳисобда йутқазди...

  09.11.2020 09:00
  0
  236
АПЛ 8-тур.Марказий баҳсда дурранг,Арсенал эса йирик ҳисобда йутқазди...

 

Ишлари сира юришмаётган «МЮ» бу сафар тахминларга зид ўлароқ, «Гудисон Парк»да «Эвертон»га айтарли имконият қолдирмади - 3:1. Оле-Гуннар Сульшер жамоаси ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш тобора мезбон жамоаларга даҳшат уйғотмоқда. Асосий фактга эътибор қаратинг: португалиялик футболчи АПЛ доирасида 10-сафар ўйинида иштирок этиб, буларда урган голлари сонини 10тага етказиб қўйди. Бруну ҳисобида яна 4та самарали узатма ҳам бор. Хуллас, у АПЛ тарихида сафар ўйинларига боғлиқ энг яхши старт муаллифига айланди.

Тур доирасидаги марказий ўйин - «Манчестер Сити» - «Ливерпуль» тўқнашувида эса кучлар тенг келди - 1:1.

«МЮ» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш клуб футболидаги юбилей - 100-голини нишонлади. Португалиялик ўйинчининг голлари тақсимоти: «Новара» — 4та, «Удинезе»  — 11та, «Сампдория» — 5та, «Спортинг»  — 63та ва «МЮ» — 17та.

«Челси» ҳимоячиси Тьяго Сильва «Шеффилд Юнайтед»га қарши ўйинда АПЛдаги дастлабки голини урди. Бразилиялик фахрий шунинг баробарида «Челси» сафида рақиб дарвозасини нишонга олган энг ёши катта иккинчи футболчи бўлди (36 ёшу 46 кунлик). Бу борада «кўклар» рекорди Глен Ходдлга тегишли (у 36 ёшу 150 кунлигида гол завқини туйган).

«МЮ» чемпионатда қаторасига 7та сафар ўйинини ўз фойдасига ҳал қилиб, бу борада 1993 йили апрель - август оралиғида Алекс Фергюсон қўл остида ўрнатилган клуб рекордини такрорлади.

«Тоттенхэм» ҳужумчиси Гарри Кейн АПЛдаги 150-голини нишонлади. У бу маррага 218-ўйинида етди. Таққослаш учун айтсак, АПЛда 150та гол уриш учун Алан Ширер 212та, Серхио Агуэро 217та, Тьерри Анри 220та ўйин сарфлашган.

Тимо Вернер «Челси»нинг охирги 4та ўйинида 5та гол урди.

«Шеффилд Юнайтед» Эдуар Менди («Челси»)нинг 6та ўйинга чўзилган қуруқ сериясига барҳам берди.

33 ёшли Эдинсон Кавани «МЮ»даги 5-ўйинида голлари ҳисобини очди.

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг дастлабки 8та учрашувида 8та гол урди. АПЛ тарихида «қизиллар» сафида фақат Фернандо Торрес (мавсум-2009|2010) ва Робби Фаулер (мавсум-1995|1996) шундай ёрқин старт қайд этишганди.

6 ноябрь

БРАЙТОН - БЕРНЛИ - 0:0

САУТГЕМПТОН - НЬЮКАСЛ - 2:0 (1:0)

Голлар: Адамс (7), Армстронг (82).

7 ноябрь

ЭВЕРТОН - МЮ - 1:3 (1:2)

Голлар: Бернард (19) - Бруну Фернандеш (25, 32), Кавани (90+5).

Эвертон: Пикфорд, Динь, Кин, Коулмэн, Холгейт, Дукуре, Сигурдссон

(Ивоби, 66), Хамес Родригес (Тосун, 80), Аллан, Бернард, Калверт-Льюин.

МЮ: де Хеа, Шоу (Туанзебе, 67), Ван-Биссака, Линделёф, Магуайр, Фред, Бруну Фернандеш, Мактомини, Мата (Погба, 82), Мартиаль (Кавани, 82), Рэшфорд.

КРИСТАЛ ПЭЛАС - ЛИДС - 4:1 (3:1)

Голлар: Данн (12), Эзе (22), Элдер Кошта (42-авт.), Айю (70) - Бэмфорд (27).

ЧЕЛСИ -

ШЕФФИЛД ЮНАЙТЕД - 4:1 (2:1)

Голлар: Абрахам (23), Чилуэлл (34), Тьяго Сильва (77), Вернер (80) - Макголдрик (9).

Челси: Менди, Жеймс, Зума,

Чилуэлл, Тьяго Сильва, Ковачич (Жоржиньо, 71), Маунт, Канте, Зиеш, Вернер (Жиру, 87), Абрахам.

ВЕСТ ХЭМ - ФУЛХЭМ - 1:0 (0:0)

Гол: Соучек (90+2).

Фойдаланилмаган пенальти: Луқмон (90+8, Ф.).

8 ноябрь

ВЕСТ БРОМВИЧ -

ТОТТЕНХЭМ - 0:1 (0:0)

Гол: Кейн (88).

Тоттенхэм: Льорис, Доэрти, Алдервейрелд, Регилон, Дайер, Хейбьерг, Сиссоко (Винисиус, 79), Бэйл (Лукас Моура, 78), Ндомбеле (Ло Чельсо, 64), Сон Хюн Мин, Кейн.

ЛЕСТЕР -

ВУЛВЕРХЭМПТОН - 1:0 (1:0)

Гол: Варди (15-пен.).

Фойдаланилмаган пенальти:

Варди (39, Л.).

Лестер: Шмейхель, Томас (Олбрайтон, 46), Фофана, Эванс, Жастин, Прат (Морган, 80), Тилеманс, Мэддисон (Барнс, 72), Менди, Фукс, Варди.

Манчестер Сити -

Ливерпуль - 1:1 (1:1)

Голлар: Габриэль Жезус (31) -

Салоҳ (13-пен.).

Фойдаланилмаган пенальти:

де Брюйне (42, М.).

Манчестер Сити: Эдерсон, Жоау Канселу, Ляпорт, Рубен Диаш, Уокер, Родри, де Брюйне, Стерлинг, Гюндоган, Ферран Торрес (Бернарду Сильва, 61), Габриэль Жезус.

Ливерпуль: Алиссон, Александер-Арнольд (Милнер, 63), Гомес, Робертсон, Матип, Салоҳ, Вейналдум, Мане, Хендерсон, Диогу Жота, Фирмино (Шакири, 59).

Арсенал - Астон Вилла - 0:3 (0:1)

Голлар: Сака (25-авт.), Уоткинс (72, 75).

Арсенал: Лено, Габриэль, Холдинг, Тирни, Бельерин, ал Ненни, Парти (Себальос, 46), Сака, Виллиан (Пепе, 65), Обамеянг, Лаказетт (Нкетиа, 65).

Астон Вилла: Мартинес, Таргетт, Конса, Мингз, Кэш, Трезеге (ал /ози, 88), Баркли, Дуглас Луис, Грилиш, Макгинн, Уоткинс.

Ўйиндан кейинги фикрлар
Ральф Хазенхюттль («Саутгемптон» бош мураббийи):
- Жамоам намойиш этаётган ўйин менга завқ бағишламоқда. Йигитларни навбатдаги ғалаба билан табриклайман. Ажойиб ўйин. Барча футболчилар юқори савияда тўп суришди. Футболимиз сифати мени бироз чўчитмоқда, аммо турнир жадвалидаги ўрнимиздан ҳайратда эмасман. Чунки футболчилар машғулотларда қандай тер тўкаётганлари ўзимга маълум. Финал ҳуштаги чалинганидан кейин шогирдларимга бирдамлик эвазига ғалаба қозонганимизни айтдим. Жамоа сифат масаласида катта ўсишга эришди. Айни пайт «Саутгемптон» - рақобатдош жамоа. Демак, юқори ўринларда кетаётганимиз тасодиф эмас.

Жозе Моуриньо («Тоттенхэм» бош мураббийи): - Аввало, рақибни бугунги ўйини билан табриклашим керак. «Вест Бромвич» режа бўйича ҳаракатланишимизга имкон бермади. Вазиятлар яратишда қийналганимиз сабаби - рақиб йўлга қўйган тартибли ҳимоя. «Бромвич»га фақат ачиняпман, негаки, у бугун дуранг натижани сақлаб қолиш учун борини берди.

 

Турнир жадвали.

 

Ўрин

Клублар

Ўйинлар

Ғалаба

Дурранг

Мағлубият

Т/н

Очколар

1

 Лестер

8

6

0

2

18-9

18

2

 Тоттенхэм

8

5

2

1

19-9

17

3

 Ливерпуль

8

5

2

1

18-16

17

4

 Саутгемптон

8

5

1

2

16-12

16

5

 Челси

8

4

3

1

20-10

15

6

 Астон Вилла

7

5

0

2

18-9

15

7

 Эвертон

8

4

1

3

16-14

13

8

 Кристал Пэлас

8

4

1

3

12-12

13

9

 Вулверхэмптон

8

4

1

3

8-9

13

10

 Манчестер Сити

7

3

3

1

10-9

12

11

 Арсенал

8

4

0

4

9-10

12

12

 Вест Хэм

8

3

2

3

14-10

11

13

 Ньюкасл

8

3

2

3

10-13

11

14

 Манчестер Юнайтед

7

3

1

3

12-14

10

15

 Лидс

8

3

1

4

14-17

10

16

 Брайтон

8

1

3

4

11-14

6

17

 Фулхэм

8

1

1

6

7-15

4

18

 Вест Бромвич

8

0

3

5

6-17

3

19

 Бернли

7

0

2

5

3-12

2

20

 Шеффилд Юнайтед

8

0

1

7

4-14

1

 ТЎПУРАРЛАР:

Калверт-Льюин (Эвертон) - 8та

Сон Хюн Мин (Тоттенхэм) - 8та

Салоҳ (Ливерпуль) - 8та...

9-тур

21 ноябрь (шанба)

17:30     Ньюкасл - Челси

20:00     Вулверхэмптон -

                Саутгемптон

20:00     МЮ - Вест Бромвич

20:00     Ливерпуль - Лестер

20:00     Фулхэм - Эвертон

20:00     Бернли - Кристал Пэлас

20:00     Астон Вилла - Брайтон

22:30     Тоттенхэм -Манчестер Сити

22 ноябрь (якшанба)

19:00     Шеффилд Юнайтед - Вест Хэм

21:30     Лидс – Арсенал

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz