Қайднома

Қидирув

Испания Примероси 9-тур. VAR ва Варан бу сафар «Реал»га панд берди...

Испания Примероси 9-тур. VAR ва Варан бу сафар «Реал»га панд берди...

  09.11.2020 09:35
  0
  217
Испания Примероси 9-тур. VAR ва Варан бу сафар «Реал»га панд берди...


Зайниддин Зидан бошқарувидаги «Реал» Валенсияда VAR ёрдами билан белгиланган 3та пенальти туфайли мутлақо ожиз қолди - 1:4.
Ҳа, энди бу тизимнинг нуқул «қироллик клуби» фойдасига ишлаётгани ҳақида гапириш ортиқча. Айтганча, «Валенсия» ярим ҳимоячиси Карлос Солер янги асрда Испания чемпионатида фақат пенальтилар орқали «хет-трик»ка эришган биринчи футболчи бўлди.

«Атлетико» Испания чемпионатида нақ 23та ўйиндан буён мағлубиятга учрамаяпти. Диего Симеоне жамоаси бу сафар «Кадис»дан устун келди - 4:0. «Матрасчилар» Ла Лигада охирги марта 1 февраль куни «Реал»га қарши баҳсда 0:1 ҳисобида енгилишганди. Жамоа шундан буён 14та ғалаба ва 9та дуранг қайд этди. Мағлубиятсиз 23та ўйин - бу Ла Лига тарихидаги 4-узун серия. Яъни «Барселона» (43та ўйин, мавсум-2017-2018), «Реал Сосьедад» (38та ўйин, мавсум-1979-1980) ва «Реал» (31та ўйин, мавсум-1988-1989) клублари «Атлетико»дан узунроқ серияга эга. Дарвоқе, «матрасчилар» кейинги турда «Барселона»ни қабул қилишади (21 ноябрь куни).

 Ярим ҳимоячи Педри энди «Барселона» тарихида Испания чемпио­натида гол урган энг ёш футболчилар рўйхатида 4-ўринда қайд этилади. У «Бетис» билан ўйин вақти 17 ёшу 348 кунлик эди. Бу борадаги рекорд Ансу Фатига тегишли (16 ёшу 304 кунлик).

 «Барселона» ва «Бетис» ўртасидаги охирги 6та ўйинда 36та гол қайд этилди. Шуларнинг 5тасида «Барса» (5:2, 5:2, 3:2, 4:1, 5:0) ва 1тасида «Бетис» (4:3) ғалаба қозонган.

 «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига 9-турига келиб, ўйин ҳолатидан илк голини урди. Диққатга сазовор томони, аргентиналик юлдуз бунга қадар мавсум-2020|2021да фақат пенальтидан гол урганди (5та - «Вильярреал», «Ференцварош», «Ювентус», «Динамо» К. ва «Бетис» дарвозасига).

 Лионель Месси Ла Лигада захирадан майдонга тушиб урган голлари сонини 26тага етказди. Бу Испания чемпионатининг янги асрдаги энг яхши натижасидир.

 «Барселона» ҳужумчиси Антуан Гризманн «Бетис»га қарши ўйинда аввалига пенальтидан ҳам гол уролмади. Умуман олганда, франциялик футболчи шу билан қаторасига 4та пенальтини кўкка совурди. У аввалги 3та хатога Франция терма жамоаси сафида йўл қўйганди. Гризманн пенальтидан охирги марта 2019 йилнинг 13 январь куни «Атлетико» сафида фойдаланган эди.

 «Барселона» вакили Усмон Дембеле 2019 йилнинг 6 октябридан буён Испания чемпионатида биринчи марта гол урди.


6 ноябрь

ЭЛЬЧЕ - СЕЛЬТА - 1:1 (1:1)

Голлар: Фидель (4-пен.) - Санти Мина (41).

7 ноябрь

УЭСКА - ЭЙБАР - 1:1 (0:1)

Голлар: Мир (67) - Бургос (38).

БАРСЕЛОНА - БЕТИС - 5:2 (1:1)

Голлар: Дембеле (22), Гризманн (49), Месси (61-пен., 82), Педри (90) - Санабрия (45}2), Лорен (73).

Фойдаланилмаган пенальти: Гризманн (33, Б.).

Барселона: тер Штеген, Сержи Роберто, Пике, Лангле, Альба, Дембеле (Тринкау, 66), Бускетс (Пьянич, 86), де Йонг, Педри, Гризманн (Брэйтуэйт, 78), Фати (Месси, 46).

Четлатиш: Манди (60, Бет.).

СЕВИЛЬЯ - ОСАСУНА - 1:0 (0:0)

Гол: Окампос (59-пен.).

Севилья: Буну, Навас (Ракитич, 46), Кунде, Диего Карлос, Акунья (Эскуде-ро, 42), Жордан (Гудель, 89), Фернандо, Оливер Торрес, Окампос, ал Носири (Васкес, 89), Фернандес (де Йонг, 68).

АТЛЕТИКО - КАДИС - 4:0 (2:0)

Голлар: Жоау Фелиш (8, 90),

Льоренте (22), Суарес (51).

Атлетико: Облак, Триппьер, Савич, Хименес, Эрмосо, Льоренте (Корреа, 55), Эррера (Торрейра, 62), Коке (Кондогбиа, 72), Сауль, Суарес (Лемар, 71), Жоау Фелиш.

8 ноябрь

ХЕТАФЕ - ВИЛЬЯРРЕАЛ - 1:3 (1:2)

Голлар: Арамбарри (16) - Пако Аль­-касер (11), Тригерос (17), Морено (62).

Вильярреал: Асенхо, Марио Гаспар, Альбиоль, Пау Торрес, Педраса, Парехо (Коклен, 73), Иборра, Тригерос, Морено (Кубо, 86), Пако Алькасер (Бакка, 73), Мойсес Гомес (Эступиньян, 86).

РЕАЛ СОСЬЕДАД -

ГРАНАДА - 2:0 (2:0)

Голлар: Монреаль (22),

Ойарсабаль (27-пен.).

Фойдаланилмаган пенальти: Виллиан Жозе (54, Р.).

Реал Сосьедад: Ремиро, Сальдуа (Субельдия, 61), Элустондо, Ле Норман, Монреаль (Муньос, 79), Субименди, Янузай (Порту, 62), Сильва, Мерино (Гуриди, 46), Ойарсабаль (Меркеланс, 62), Виллиан Жозе.

Четлатиш: ле Норман (86, Р.).

Вальядолид - Атлетик - 2:1 (1:0)

Голлар: Орельяна (19-пен.),

Андре (48) - Уильямс (86-пен.).

Леванте - Алавес - 1:1 (0:1)

Голлар: Моралес (51) - Перес (4).

Четлатиш: Мендес (34, А.).

Валенсия - Реал - 4:1 (2:1)

Голлар: Солер (35-пен., 54-пен., 63-пен.), Варан (43-авт.) - Бензема (23).

Валенсия: Доменек, Гильямон, Гайя, Габриэль Паулиста, Васс, Солер, Чери-шев (Тони Лато, 77), Муса (Жейсон, 87), Рачич, Ли Кан Ин (Гамейро, 81), Макси Гомес (Собрино, 87).

Реал: Куртуа, Рамос, Варан, Марсело, Васкес, Иско (Йович, 83), Модрич, Асенсио (Родриго, 64), Вальверде (Кроос, 76), Винисиус Жуниор (Эде-гор, 64), Бензема (Мариано Диас, 76).

Рональд Куман («Барселона» бош мураббийи): - Ғалабага ҳақли ўйин. Биринчи бўлимдаёқ ҳисобни йириклаштиришимиз керак эди. Муҳими, жамоавий руҳни сақлаб қолиб, танаффусдан кейин яна 4та гол яратдик. Охирги натижалардан келиб чиқсак, бу жуда зарур ғалаба. Месси нега захирада қолди? У Киев «Динамо»си билан бўлган ўйиндан кейин ўзини яхши сезмаётганди. Шунинг учун Леони захира ўриндиғида қолдиришга қарор қилдик, шу тариқа керакли пайт унинг хизматидан фойдаланиш имкониятини сақлаб қолдик. Агар ноқулайлик бўлмаганида, Месси дастлабки дақиқалардан майдонга тушарди. Унинг ўйинига шубҳам йўқ, ҳар куни қандай ишлаётганини кўриб турибман. Мана, бугун ҳам иккинчи бўлимда жамоа учун жуда муҳим «фигура» эканлигини тўла исботлади. Гризманнга келсак, унинг ўйинидан, бажарган иш ҳажмидан қониқдим. Ҳа, пенальтидан фойдаланолмади, айрим вазиятларни кўкка совурди. Тушунинг, Антуанга озгина омад етишмаяпти, холос. Умуман, унинг гол ура бошлашига ишончим комил эди. Тўпга тегинмай, Гризманни ажойиб узатма билан таъминлаган Леога тасанно!

 

Турнир жадвали.

 

Ўрин

Клублар

Ўйинлар

Ғалаба

Дурранг

Мағлубият

Т/н

Очколар

1

 Реал Сосьедад

9

6

2

1

20-4

20

2

 Вильярреал

9

5

3

1

13-9

18

3

 Атлетико

7

5

2

0

17-2

17

4

 Реал Мадрид

8

5

1

2

14-9

16

5

 Гранада

8

4

2

2

9-11

14

6

 Кадис

9

4

2

3

8-10

14

7

 Бетис

9

4

0

5

12-17

12

8

 Барселона

7

3

2

2

15-8

11

9

 Валенсия

9

3

2

4

15-14

11

10

 Хетафе

8

3

2

3

8-9

11

11

 Эльче

7

3

2

2

7-8

11

12

 Севилья

7

3

1

3

7-6

10

13

 Осасуна

8

3

1

4

7-8

10

14

 Атлетик

8

3

0

5

7-9

9

15

 Алавес

9

2

3

4

7-10

9

16

 Эйбар

9

2

3

4

6-9

9

17

 Сельта

9

1

4

4

6-15

7

18

 Леванте

8

1

3

4

8-13

6

19

 Вальядолид

9

1

3

5

7-14

6

20

 Уэска

9

0

6

3

7-15

6

 


ТЎПУРАРЛАР:

Ойарсабаль (Реал Сосьедад) - 6та

Суарес (Атлетико) - 5та

Пако Алькасер (Вильярреал) - 5та...

10-тур

20 ноябрь (жума)

01:00     Осасуна - Уэска

21 ноябрь (шанба)

18:00     Леванте - Эльче

20:15     Вильярреал - Реал

22:30     Севилья - Сельта

01:00     Атлетико - Барселона

22 ноябрь (якшанба)

18:00     Эйбар - Хетафе

20:15     Кадис - Реал Сосьедад

22:30     Гранада - Вальядолид

01:00     Алавес - Валенсия

23 ноябрь (душанба)

01:00     Атлетик - Бетис

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz