Қайднома

Қидирув

“Навбаҳор” раҳбарлари маҳорат мактаби мураббийлари билан учрашишди

“Навбаҳор” раҳбарлари маҳорат мактаби мураббийлари билан учрашишди

  09.11.2020 12:25
  0
  187
“Навбаҳор” раҳбарлари маҳорат мактаби мураббийлари билан учрашишди

Хабарингиз бор, кеча Наманган шаҳридаги “Ёш куч” стадионида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол маҳорати мактаблари тарбияланувчиларининг 2005 йилда таваллуд топган ёш футболчилари ўртасидаги “Профессионал футбол мактаблари лигаси” Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди.

Хабар берганимиздек, мазкур мусобақанинг ёпилиш маросимида “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ҳам иштирок этди.

Маросимдан сўнг, Наманган вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Шуҳрат Мирхолдиршоев, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Отабек Саматов ҳамда “Навбаҳор” ПФК спорт директори Дилшод Алиев Наманган вилоят футбол маҳорат мактаби мураббийлари билан учрашиб, йиғилиш ўтказишди.  

Йиғилишни Наманган вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Шуҳрат Мирхолдиршоев олиб бориб, сўз навбатини “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Отабек Арифович Саматовга берди. Отабек Саматов эса ўз сўзини танқид билан бошлаб, қуйидаги фикрларни билдирди:    

- Сўзим аввалида бугунги финал учрашувининг натижасидан қониқиш ҳосил қилмаганлигимни билдирмоқчиман. Вилоятимиз вакиллари ўзи мезбонлик қиладиган ҳар қандай мусобақада зафар қучишлари шарт. Иккинчи ўрин юртимиз футболига кўплаб машҳур футболчиларни етказиб берган вилоятимиз футболига ярашмайди. Мураббийлар ёш футболчиларга чемпионлик руҳини сингдиришлари лозим.

Ўз навбатида, вилоятимиз болалар футболида ютуқлар билан биргаликда камчиликлар ҳам бисёр эканлигини тан олиш лозим.

Бунга яқинда ОАВ ва футболга ихтисослашган сайтларга берган интервьюда тўхталиб ўтгандим. Ўша суҳбатда вилоятимиздаги 80 фоиз болалар мураббийлари ўз ишига нолойиқ, деган сўзларимдан кўплаб мураббийлар хафа бўлишди. Лекин касалини яширсанг, иситмаси ошкор қилади, деганларидек,  вилоятимиздаги кўплаб иқтидорли футболчиларнинг пойтахтимиз Тошкент ва бошқа вилоятлардаги футбол академияларида таҳсил олаётганликлари, шунингдек, наманганлик маҳоратли футболчиларнинг “Навбаҳор”дан бошқа жамоаларда ўйнаётганликларидан ҳам кўз юмиб бўлмайди

Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов “Навбаҳор” клуби қароргоҳида ўтказилган йиғилишда таъкидлаганларидек, энди “Навбаҳор”нинг стратегияси ўзгариб, бундан буён асосий эътибор иқтидорли ҳамда маҳоратли ўйинчиларга қаратилади. Сизлар шундай футболчиларни бизга тавсия қилинглар. Жамоамиз мураббийлари уларни синовдан ўтказиб, ҳақиқақатданам маҳоратли бўлса, улар билан кўп йиллик  шартнома имзолаймиз.

Шунингдек,сиз – мураббийлар ҳам “Навбаҳор” жамоасининг машғулотларида иштирок этинг ҳамда жамоамиз мураббийларининг тажрибаларини ўрганинг. Бу ўзингларга фойда бўлади ва кейинги мураббийлик фаолиятингларда асқотиши аниқ.

Худо хоҳласа, хориж клублари билан ҳамкорлик ўрнатиб, кейинчалик болалар билан фаолият олиб борувчи мураббийларни ҳам маҳоратларини ошириш мақсадида, чет элга жўнатиш режаларимиздан ўрин олган.

Вилоятимиздан қанча кўп иқтидорли ҳамда маҳоратли футболчилар етишиб чиқса, бу барчамизнинг ютуғимиз ва муваффақиятимиз ҳисобланади. Сизлардан шундай иқтидорли футболчиларга кўпроқ эътибор беришларингни сўраб қоламан.

“Навбаҳор” жамоаси эшиклари барча мураббий ва иқтидорли ёшлар учун доимо очиқ.

   Ўз навбатида мураббийлар ҳам “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Отабек Саматовга билдирган фикрлари учун ўз миннатдорчиликларини билдириб, “Навбаҳор” клуби билан бундан буён мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдиришди.


Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz