Қайднома

Қидирув

УЕФA консултанти Сирдарё вилоятига ташриф буюрди

УЕФA консултанти Сирдарё вилоятига ташриф буюрди

  09.11.2020 14:43
  0
  200
УЕФA консултанти Сирдарё вилоятига ташриф буюрди

 

Хабарингиз бор, ЎФA ва УЕФA ўртасидаги ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлик доирасида УЕФA техник консултанти Рожер Мейхри юртимизда фаолият олиб бормоқда.

Ўтган кун УЕФA мутахассиси ЎФA масъул ходимлари билан Сирдарё вилоятида бўлди.

Ушбу сафарда у Сирдарё вилояти болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда футбол маҳорат мактабларига ташриф буюриб, мазкур даргоҳда фаолият олиб бораётган мураббийлар иши билан танишди.

Шунингдек, Рожер Мейхри Гулистон шаҳар БЎСМ фаолиятини ҳам яқиндан ўрганиб, керакли тавсиялари билан ўртоқлашди. Машғулотларда иштирок етаётган тарбияланувчилар ҳамда уларнинг мураббийлар билан яқиндан мулоқот қилиб, уларга зарур кўрсатма ва маслаҳатлар берди.

Ташриф сўнггида УЕФA вакили “Янгиер” клуби стадионида бўлиб, бу йерда болалар ва ўсмирлар футбол билан мунтазам шуғулланишлари учун яратилган мавжуд шароитларни кўздан кечирди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz