Қайднома

Қидирув

Ўзингни бос, Фостер...

Ўзингни бос, Фостер...

  10.11.2020 03:30
  0
  336
Ўзингни бос, Фостер...

«Уотфорд» дарвозабони Бен Фостер You Tube тармоғига ўз ўйинидан олинган лавҳаларни жойлаштириш асносида катта аудитория йиғмоқда. Бироқ Чемпионшип раҳбарияти голкиперни ҳуқуқ бўйича қоидани бузаётганликда айблаб, унинг шахсий каналини ёпиб қўйиши ҳеч гап эмас.

Бен Фостер сентябрь ойи охирида You Tube тармоғида шахсий каналини очди. Қарангки, «Уотфорд» дарвозабони атиги 1 ой ичида деярли 100 минг обуначи йиғди. Энг асосий факт - кипер томонидан қўйилган 12та видеолавҳа жами миллион мартадан кўпроқ томоша қилинди. Фостер каналининг асосий ютуғи - бу GoPro камераси. У блогнинг биринчи қисмида ўйинга қандай тайёрланаётганини кўрсатади: турли машқлар, сакраш ва ҳоказо. Фостер шундан кейин камерани дарвозага ўрнатади ва Чемпионшип ўйинларидаги энг ёрқин лаҳзалар автоматик тарзда ёзилади: «сейв»лар, голлар, ҳимоячиларга аталган қўпол даккилар... Мисол учун, Фостер камерасига ёзилган лавҳалардан бирида рақиб футболчисининг ўз жамоадошини «худбин паст­каш» қабилида «сийлагани» яққол эшитилган.

Тўғри, Фостернинг бу иши Англия футбол лигасининг 76,1-қоидасига зид. Унда қайд этилишича, ўйин видеоёзувидан клублар бемалол фойдаланиш мумкин, аммо футболчилар бундай ҳуқуққа эга эмаслар. «Лига томонидан ўтказилаётган ҳар қандай ўйиндан олинган аудио ва визуал кадрлар махсус ёзма рухсатсиз телевидениеда трансляция қилинмаслиги, интернетда  кўрсатилмаслиги керак», - деб ёзилган ўша бандда. Фостер эса рухсат олиш учун лигага мурожаат қилмаган. Унинг фикрича, шахсий канали воситасида фақат Чемпионшип довруғини оширмоқда, холос. Фостер ўз қарашини дадил айтмоқда: «Энди лига раҳбарияти билан алоқа ўрнатишимга тўғри келади, шекилли. Умид қиламанки, раҳбарият каналимни ёпишга уринмайди. Бундан нима маъни бор, сира тушунмаяпман. Ахир фақат Чемпионшипнинг оммалашувига ҳисса қўшяпман. Боз устига, айни пайт ўйин­лар мухлисларсиз ўтаётган бўлса...».

О.АТАБОЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz