Қайднома

Қидирув

"Днепр" футболчиси қамоққа тушди

"Днепр" футболчиси қамоққа тушди

  10.11.2020 07:30
  0
  281

Рогачевнинг "Днепр" клуби ҳимоячиси Роман Гаев Минскдаги норозилик намойишида ҳибсга олинган, деб хабар бермоқда Tribuna.com.

Дастлаб, “Курумкачи”нинг собиқ футболчиси Марказий туман ички ишлар бўлимига жойлаштирилганди, аммо кейинроқ Жодино тергов изоляторига ўтказилган.

Ҳибсга олинган Романни қуйидаги белоруслик футболчилар қўллаб-қувватладилар: Евгений Шикавка («Динамо» Минск), Сергей Линько («Крумкачи»), Роман Степанов («Рух»), Виталий Гайдучик («Рух»), Александр Кротов («Ошмяни»).

Минск ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида норозилик акциялари 9 августдан бери, яъни Белоруссияда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан кейин ўтказилиб келинмоқда.

Расмийларнинг маълумотларга кўра, тартибсизлик 80,1% овоз олган амалдаги президент Aлександр Лукашенконинг ғалабаси эълон қилинганидан кейин бошланди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz